Инжектор (франс. инжеcреур, лот. инжиcио — ташлайман) — газ ва буғни қисиш, суюкликни турли аппаратлар ва идишларга ҳайдаш учун мўлжалланган насос. Иши буғ оқими кинетик энергиясини сувнинг потенсиал энергиясига айлантиришга асосланган. И. да ҳаракатланувчи қисмлар бўлмайди, тузилиши содда.

И., асосан, бир ўкда жойлашган 3 конус: бут соплоси, аралаштиргич (конфузор) ва босим берувчи диффузордан иборат (расм). Қозондан келган буғ соплодан ўтади, аралаштириш камерасида конденсатланиб, бўшлиқ (вакуум) ҳосил қилади. Сув таъминлаш трубаси орқали аралаштириш камерасига киради. Диффузорда сув ва буг конденсати аралашмасининг ҳаракатланиши натижасида босим ҳосил бўлади. Сув диффузордан тескари клапан орқали қозонга киради. И. га кирадиган сув температураси 40° дан, сўриш бал. 2,5 м дан ошмаслиги керак. Газ, буғ ёки суюқликни сўриш учун мўлжалланган И. эжектор деб аталади. И. паровоз, локомобил ва кичик қозон қурилмаларда сувни буг қозонига ҳай-дашда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил