Инжу (мўғулча) — ўрта асрларда Мўғулистонда хотин кишининг сепи (қарамоғидаги кишилар билан бирга), шунингдек, чингизий шаҳзодаларнинг улус мулклари. Масалан, Ўқтойхон Чиғатойхонга Мовароуннаҳрни 1239 йил Инжу тарзида берган. Ҳулокуийлар давлати ҳудудида инжу — шахсан хон ва хонзодаларга тегишли ерлар (араб, хосса, хосс инжу шундан). Инжу, шунингдек, турли унвондаги кишиларни, масалан, элхон, унинг хотинлари ёки шаҳзодаларга мансублигини (баъзан уларнинг ер-мулклари билан бирга) англатган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил