Инкрустация (лотинча: инcрустатио — қадаш) — безаш усули; буюм, бинолар (тарзи, интерери ва бошқалар)ни бадиий безашда кенг қўлланади. Ёғоч, тош, садаф, суяк, кошин ва бошқа бўлакларидан қадаб, ёпиштириб нақш, ёзув, тасвир ҳосил қилинади. Безатилаётган сиртга ундан бошқа материал (ёғоч, садаф ва б.)дан ёки айни шу материалнинг бошқа ранглиси (масалан, оқ мармарга қора мармар, оқ ёғочга қора ёғоч) ўйиб қадалади. Халқ амалий безак санъатида ёғочга ёғочдан инкрустация қилиш муқатта, хотамкори деб аталади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил