Inkubator
Инкубатор (лот. инcубо — тухум босаман, бола очираман) — паррандалар (товуқ, ўрдак, курка, ғоз ва б.) тухумидан жўжа очириш аппарати. Ту-зилиши мураккаб бўлиб, иссиклик ва намликни бошқарадиган асбоблар ва тухумларни айлантириб турадиган мос-ламалар билан ускуналанган. И.да қўйилган сифатли тухумдан 80—85% жўжа очиб чиқариш мумкин. Йилнинг ҳамма фаслида И.лар қўйилган хоналарда ҳаво ҳарорати 27° дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Унинг сексияли, хоначали, жавонли хиллари бор. Хонадонларда ишлатиладиган оддий И.лар 60—120 дона ва ундан кўп, паррандачилик ф-каларида қўлланиладиган И.лар 55 минг гача ва ундан ортиқ тухумга мўлжалланган ("Универсал-55", ИКП90, "Кавказ" инкубаторлари). Буларда, асосан, товуқ, курка ва сесарка тухумларидан жўжа очирилади. И.га 3—4 кунда бир хилдаги тухумлар жойлаб турилади, тухумлар инкубация камерасида 19 кун туради, кейин жўжа очиб чиқиши учун махсус жўжа чиқариш ка-мераси (жавон)га олинади (мас, "Универсал-55" И.ида 3 та инкубация ва 1 та жўжа чиқариш камераси бор). И.да ҳарорат электр иситкичлар ёрдамида бошқариб турилади. Ҳаво намлигини бир меъёрда сақлаш учун камеранинг орқа деворига совитиш системаси ўрна-тилган. Ҳар қайси камеранинг шамоллатиш (вентилясия) тизими бор. И.лар Европа ва АҚШда ХИХ асрда пайдо бўлди. Ўзбекистонда ХХ асрнинг 30-й.лари бо-шидан дастлабки паррандачилик инкубатор стансияларида Россияда ишлаб чиқарилган И.лардан фойдаланилган.
Сайфиддин Азимов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |