Инкубация — (лотинча: инcубатио — тухум босиш) — 1) паррандачиликда — инкубаторларда парранда тухумидан жўжа очириш. Миср ва Шарқий Осиёда қадимдан, Европада ХИВ асрдан маълум. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларидан Европа ва АҚШда амалда кенг қўлланди, ХХ асрнинг ўрталаридан уй паррандаларини купайтиришнинг асосий усулига айланди. Ҳоз. замонавий паррандачиликда йил бўйи давом этади. Уй паррандаларининг ҳамма турлари тухумларидан И. йўли билан жўжа очириш мумкин. Асосан, инкубаторпаррандачилик ст-яларида, паррандачилик ф-калари, шунингдек, хонадонларда И.дан фойдаланилади. Уруғланган, нуқсонсиз, серпушт парран-дадан олинган 5—8 суткалик ва 8—12° ҳароратда сақланган, тоза, усти силлиқ, овоскопда текширилган тухумлар И. учун ярокли бўлади. Серпушт зот товуқ тухумининг инкубацион муддати 21 кун, гўштдор зотлари учун 21,5 кун, курка ва ўрдак тухуминики 27— 28 кун, ғозларники 28,5—30 кун, бе-дананики 17 кун. Товуқ ва куркалар ту-хуми ҳаво ҳарорати 37,5—37,6°, нисбий намлиги 48—52% да И. қилинади. И. режими омиллари асосан, инкубаторларда ҳавонинг ҳарорати, намлиги ва алмашиниб туриши ҳамда вақт-вақти билан тухумларни айлантириб туришдан иборат; 2) балиқчиликда — уруғланган балиқ тухумини чавоқ чиқишига қадар сув ҳавзаси ёки инкубация аппаратларида сақлаш. Баҳорда тухум қўядиган балиқлар увилдириғи И.си бир неча сутка, кузда тухум қўядиган балиқлар увилдириғи И.си бир неча ой давом этади. Тухумдан чиққан чавоқлар махсус ҳавза ёки ҳовузларда боқилади. Балиқчилик заводларида И. аппаратларидан фойдаланилади; 3) пиллачиликда — тут ипак қурти тухумидан пилла қурти чиқариш (қаранг Ипак қурти тухуми инкубацияси).

Манбалар

Сайфиддин Азимов.[1]

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил