Инна Ивановна Коржикова (туғ. 13-апрел 1968-йил, Навоий вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) — о'збек сиёсатчиси. 2020-йилда ИВ чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган.

Инна Коржикова
 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси аъзоси
Президент Шавкат Мирзиёев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1968
Навоий, Ўзбекистон ССР
Сиёсий партияси „Адолат“ социал-демократик партияси
Таълим Тошкент давлат педагогика университети
Касби ўқитувчи

Биографияси

Инна Коржикова 1968-йил 13-апрелда Навоий шаҳрида туғилган[1]. 1993-йилда Тошкент давлат педагогика университетини бошланғич синф ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тугатган[2].

1986-1988-йилларда „Навоиязот“ ишлаб чиқариш бирлашмасининг 3-сонли болалар боғчаси ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1988-1990-йилларда Навоий шаҳар халқ таълими бўлимининг 15-мактабида бошланғич синф ўқитувчиси. 1990-1992-йилларда „Навоиязот“ ишлаб чиқариш бирлашмасидаги 11-болалар боғчасида ўқитувчи бўлиб ишлаган. Кейинчалик, 1992-йилдан 1999-йилгача Қурилиш касаба уюшма қўмитасининг кутубхоначиси бўлиб ишлаган. 1999-йилдан 2019-йилгача Фарҳод номидаги маданият саройида кутубхоначи, шунингдек маънавият ва маърифат масалалари бўйича инструктор-методист бўлиб ишлаган. 2016-2019-йилларда рус маданият маркази Навоий филиали бошқаруви раиси бўлиб ишлаган[3]. 2012-йилдан 2019-йилгача „Нима? Қаэрда? Қачон?“ Навоий клубини бошқарган.

2020-йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон „Адолат“ социал-демократик партияси фраксияси аъзоси, шунингдек, фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси этиб сайланган.

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-апрел.
  2. ↑ эдр.уз/ру/сеcтион/24
  3. ↑ архив нусхаси, 2021-04-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-04-30