Инноватика – янги билимларни тижорат асосида (илмий-техник ва ижодий фаолият натижаларини тижоратлаштириш) ва нотижорат базада (масалан, ижтимоий соҳадаги инновациялар) жамият томонидан талабгир бўлган янгиликларга айлантиришни таъминлайдиган инновацион фаолиятнинг моҳияти, уни ташкил этиш ва инновацион жараёнларни бошқариш ҳақидаги билимлар соҳаси.

Инноватиканинг гносеологик илдизлари бу фалсафа, иқтисодиёт, муҳандислик лойиҳалаш, тадбиркорлик, молия, социология, психология, ташкилот, ишлаб чиқариш, информатика, маркетинг, логистика, менежмент, педагогика ва бошқа шу каби фан соҳалари.

Инноватика инновацион фаолиятни, уни ташкил этишни ва бошқаришни расмий тавсифлаш ва моделлаштириш учун назарий ва услубий асос ҳисобЛанади. Бошқа илмий соҳалардан фарқли ўлароқ, инноватика ижтимоий-иқтисодий обектни прогрессив ривожлантириш жараёнини, ижтимоий-иқтисодий тизимни бир барқарор ҳолатдан фаолиятининг юқори асосий параметрлари билан ажралиб турадиган иккинчисига ўтишини ўрганади. Интеллектуал меҳнат натижаларини истеъмол қилиш ва интеллектуал капиталнинг ўсишини таъминлайди.

Инноватика – бу мустақил тадқиқот обектига эга бўлган махсус мавзу соҳаси.

Инноватика обекти – ижтимоий-иқтисодий тизимларда инновацияларни амалга ошириш жараёни сифатидаги инновацион фаолият. Бунда, инноватикада инновация деганда янги билимларни, тизимли илмий тадқиқотлар ёки интуитив тушунчаларга (топқирликка) асосланган илмий-техник ва ижодий фаолият натижаларини кенг миқёсда қўллаш ва тарқатиш натижаси тушунилади. Қуйидагилар инновация белгилари ҳисобланади:

  1. Янгилик – (радикал – янги хусусиятларнинг пайдо бўлиши, нисбий – обект параметрларини яхшилаш);
  2. Талабгирлиги (ижтимоий ишлаб чиқаришда, бозорда, ижтимоий соҳада ва бошқаларда);
  3. Амалга ошириш мумкинлиги (янги билимлардан фойдаланиш: ресурс, ишлаб чиқариш-технологик, ахлоқий, экологик ва бошқа чекловлари йўқлиги);
  4. Барқарор фойдали таъсирга эга бўлиш (ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг асосий параметрларини барқарор такомиллаштириш).

Инноватика предмети – ижтимоий-иқтисодий тизимларда инновацион жараёнларнинг принсиплари, қонунлари ва қонунияти, макро даражадаги (миллий инновацион тизимлар), мезо даражадаги (тармоқ ва минтақавий инновацион тизимлар, инновацион кластерлар) ва микро даражадаги (алоҳида корхоналар ва ташкилотларнинг инновацион ривожланиш стратегиялари) инновацион фаолиятни тавсифлаш, тадқиқ қилиш, ташкил этиш ва бошқариш моделлари ва усуллари.

Атама тарихи

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, илмий билимларнинг ташкил топаётган янги соҳаси, ўз номи – „инноватикани“ – Австриялик иқтисодчи Й. А. Шумпетер томонидан ХХ-асрда илмий муомалага киритилган инноватион (инновация, янгилик) атамаси асосида шаклланган.

Россиянинг илмий адабиётида „инноватика“ атамаси 1980-йиллар ўртасидан бошлаб учрайди. Санкт-Петербургда профессор В. Г. Колосов бошчилигида режалаштирилган иқтисодиётдан бозорни тартибга солишга ўтиш жараёнларини ўрганиш ўтказилган, бу „муҳандислик“ атамаси билан белгиланган. Параллел тарзда, Давлат бошқарув университетида ижтимоий-иқтисодий тизимларда инновацияларни бошқариш механизмлари ўрганилган, бу университетда 1990-йилда А. Г. Поршнев ташаббуси билан инновацияларни бошқариш кафедраси ташкил этилди. Кейинчалик, бу илмий мактаблар ривожланаётган илмий соҳада-инноватикада энг асосийларидан бири бўлди.

Мамлакатнинг етакчи олий ўқув юртлари – Санкт-Петербург давлат политехника университети ва Давлат бошқарув университетида инновация институтлари ташкил этилди. Бундан ташқари, СПДПУ Россияда илк маротаба келажаги бор 222000 – „Инноватика“ таълим йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлаш бошланди, 2003-йилда эса олтита Россия университети (Санкт-Петербург давлат политехника университети, Давлат бошқарув университети, Москва давлат алоқа йўллари университети(МИИТ), Россия давлат инновацион технологиялар ва тадбиркорлик университети (РДИТТУ), Нижегород давлат техника университети ва Урал давлат техника университети – УПИ) „инновацияларни бошқариш“ мутахассислиги бўйича муҳандис-менеджерларни тайёрлашни бошлади. 2008-йилдан бошлаб Казан миллий технология тадқиқот университети ҳам „Инновацияларни бошқариш“ мутахассислиги бўйича муҳандис-менеджерларни тайёрлашга қўшилди.

Асосий йўналишлар

Инновациялар қуйидаги асосий бўлимларни ўз ичига олади:

  • Инноватика қуйидаги асосий бўлимларни ўз ичига олади:
  • Инновацион фаолиятнинг назарий асослари;
  • Инновацион жараёнларнинг моделлари ва моделлаштириш;
  • Инновацион фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш;
  • Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш;
  • Инновацион бизнесни бошқариш;
  • Инновацион лойиҳани бошқариш;
  • Инновацион лойиҳаларга киритиладиган инвестицияларни бошқариш;
  • Илмий-техник ва ижодий фаолият натижаларини тижоратлаштириш;
  • Ижтимоий-иқтисодий тизимни инновацион ривожлантириш жараёнида инсон ресурсларини бошқариш;
  • Инновацион фаолиятда хатарларни бошқариш;
  • Техник маркетинг (маҳсулот ёки технологиянинг ҳаёт сиклининг дастлабки босқичларидаги маркетинг);
  • Инновацион жараёнларнинг логистикаси;
  • Интеллектуал мулкни бошқариш.

Манбалар

Ҳаволалар