Inoq
Иноқ (қад. туркий руний битикларида "ишонч" маъносида қайд этилган) — 1) Марказий Осиёда 11 —ХИВ асрларда ҳукм сурган сулолалар салтанатида "маслаҳатчи", "вазир"ни англатган; 2) Бухоро хонлигида ҳукмдорнинг ишончли кишиси, мансабдор. ХВИИ—ХВИИИ асрларда хонликда улуғ И. ва кичик И. бўлган. Улуғ И. даражасига кўра, кўкалтош ва улуғ қушбеги (қушбеги-и калон) дан сўнг турган. Улуғ И., асосан, ҳукмдор фармонларини кичик мансабдаги амалдорларга етказиш ва амир қабулига муяссар бўлганларни киритиш билан шуғулланган. Кичик И. ҳам хоннинг ишончли кишиси бўлиб, баъзан саройдан отга минган ҳолда чиқиш ҳуқуқига эга бўлган. Ўз лавозимига кўра, улуғ меҳтар, девони саркор ва дастурхончидан юқори турган. Кичик И. қа ҳукмдорнинг муҳрлари солинган қутичани эҳтиёт қилиш топширилган. Кичик И., шунингдек, амир номига тушган ари-за ва шикоятларни қабул қилган; элчиларни қабул қилиш пайтида улар келтирган хатларни очиб, амирнинг шахсий котиби (мунший)га тақсим этган; 3) Хива хонлигидаги юқори маъ-мурий мансаб; хондан кейинги 2 рутба саналган ва бу лавозимга хоннинг биродарларидан бири тайинланган. Хо-разм ўзбеклар тўпаси бошлиғи. Абулғозий Баҳодирхон тантанали маросимларда ўтириш учун И.ларга 4 жой аж-ратган. Бу имтиёз 1873 й.гача давом этган. И.лардан бири хоннинг чап томонида, амир ул-умародан кейин ўтирган ва улуғ И. деб аталган. Янги хон кўтариш вақтида И.лар оқ наматнинг тўрт бурчидан ушлаб, бўлажак хонни 3 марта осмонга ирғитганлар, бу И.ларнинг асосий ва фахрий бурчи эди. И.ларнинг сиёсий мавқеи ниҳоятда баланд бўлиб, ХВИИИ аср охирида ҳатто хонликни ҳам идора қилганлар. И. ҳузурида қушбеги, меҳтар (молия ишлари бошлиғи) ва оталиқ (қўшинлар қўмондони)дан иборат кенгаш бўлган ҳамда амалий тадбирлар ишлаб чиқишга ёрдамлашган. И.лар Хива тахтига Чингизхон авлодларини ўтказганлар, би-’ роқ уларнинг аксари қозоқлар ва шунингдек, қўшни давлатлардан келган кишилар бўлиб ҳеч қайси тўпага мансуб эмасдилар. Шунинг учун И.лар ўзларини бошда вақтинча, сўнг доимий хон деб эълон қилардилар. Янги сулола асосчиси Муҳаммад Амин иноқ қўнғирот уруғидан эди. Қўнғирот уруғи қиёт уруғи билан бирга иккинчи ўзбек тўпасининг бошида турар эди.
Ҳамидулла Дадабоев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |