Ясуши Иноуэ (японча 井上靖 Иноуэ Ясуши, 1907-йил 6 май — 1991-йил 29 январ) япон ёзувчиси ва шоири.

Ясуши Иноуэ
Таваллуди 6 май 1907
Вафоти 29 январ 1991
Токё, Япония
Фуқаролиги Yaponiya bayrogʻi Япония
Фаолият тури ёзувчи, шоир

Ҳаёти ва ижоди

Таниқли япон ёзувчиси Ясуши Иноуэ 1907-йилнинг 6-май кунида Япониянинг Ҳоккайдо оролида, ҳарбий шифокорлар Ҳаяо ва Яэ Иноуэлар оиласида таваллуд топган. Ота-онаси Ясушини олти ёшида Шизуока перфектурасида яшовчи бувисининг тарбиясига топширишган. 1926 йили Иноуэ ота-онасининг ёнига қайтган. Кюшю университетидаги тиббиёт факултетининг кириш имтихонларини топшира олмаган. Бироқ филлология факултети (инглиз тили бўлимига) ўқишга кира олган. Ясуши Иноуэ Кюшю университетидаги ўқишини Киото университетига кўчиради. Ясуши Иноуэ Киото университетида фалсафа, эстетика фанларини ўрганган ва 1936-йилда ўқишини тамомлаган.


Талабалик вақтида яъни 1935-йилда Ясуши Иноуэ Адати Фумига уйланган. Ясуши Иноуэ турли журналларда бир қатор шеърлари ва ҳикояларини чоп эттирган. Осакада „Майничи шинбун“ ҳар ҳафталик газетасда журналисти сифатида иш олиб борган. Шимолий Хитойдаги ҳарбий ҳизматдан сўнг (1937-1938) Иноуэ „Майничи“ газетасининг маданият бўлимида фаолиятини давом эттирган.

Ҳарбий ҳизматдан сўнг Ясуши Иноуэ „Ов қуроли“ ва „Буқалар жанги“ новеллалари билан ёзувчи сифатида ўзини намоён этган.1949-йилда „Буқалар жанги“ новелласи учун Рюносуке Акутагава номидаги мукофотни қўлга киритган.

1951-йилда Токиога қайтгандан сўнг Иноуэ тўлалигича ёзувчилик билан шуғилланган. 1964 -йилда Япония Санъат Академиясининг аъзосига айланади. 1976-йилда у энг юқори мукофотлардан бири билан тақдирланди: унга „нингенкокуҳо“ унвони берилди, бу „инсон — миллий бойлик“ деган маънони англатади. 1984-йилда у Кавабата Ясунари ўрнига �М2�Пен-клуб�М3�нинг Япония бўлими президенти лавозимини эгаллади.

Ёлғизлик ва одамлар ўртасидаги муносабатлар ҳақида кўплаб ҳикоя ва шеърлар ёзган.

Ҳикоялари

  • Буқалар жанги, 1947-йил.
  • Ов қуроли (кáнí), 1949-йил.
  • Муз девори, 1950-йил.
  • Асунаро Моногатари (あすなろйáнг), 1958-йил.
  • Минг Будданинг ғорлари, 1959-йил.
  • Лоулан, 1959-йил.
  • Кўк бўри (Чингизхон романи) (кāнгī), 1960-йил.
  • Ёдо қал’асининг бекаси (кàнгāнгāнгī), 1960-йил.
  • Широбамба (しろばんば), 1960-1962
  • Шамол ва тўлқинлар (Хубилай ҳақидаги роман (кáнг), 1963-йил.
  • Севимли (Янг Гуифеи ҳақидаги роман) (кāнгāнгī), 1963-1965.
  • „Россиянинг орзулари“ (おろしやҳáнгҳáн), 1968-йил.
  • „Онамнинг йилномаси“ (わがのкw), 1975-йил.
  • Ҳонгакубо ибун, 1981-йил
  • Конфуций (кāнī), 1989-йил.

Филмография

  • „Самурай баннерлари“ — режиссёр. Хироши Инагаки (Япония, 1969)
  • Дунхуанг (Буюк Ипак йўли) — реж. Сато Жуня (Япония, 1988)
  • Чой маросими устасининг ўлими — реж. Кеи Кумаи (Япония, 1989)
  • „Россиянинг орзулари“ — режиссёр. Жуня Сато (Россия-Япония, 1992)
  • „Самурай баннерлари“ — режиссёр. Ҳимицу Казухико (Япония, 2007), телесериал
  • " Чингизхон. Ер ва денгиз четига "(" Чингизхон. Буюк Мўғул ") — реж. Шиничиро Саwаи (Япония, 2007)
  • „Жангчи ва бўри“ — режиссёр. Чжуанчжуан Тян (Гонконг-Хитой, 2009)

Ҳаволалар

  • ИНОУЭ Ясуси // Япония от А до Я. Популярная иллюстрированная энсиклопедия. (CД-РОМ). — М.: Диреcтмедиа Публишинг, „Япония сегодня“, 2008. — ИСБН 978-5-94865-190-3.