Иноятнома (араб, иноят — гамхўрлик ва форс, нома — хат, мактуб) — 1) подшоҳ, хон, амир, шунингдек, бошқа улуғ мансабдор кишилардан келган ва унда маълум илтифот баён қилинган мактуб; 2) ХВ—ХВИИИ асрларда бирор солиқ ва жаримадан озод қилинганлик ёки бирор имтиёз олганликни кўрсатувчи расмий ҳужжат; 3) Қўқон хонлигида нуфузли кишилар сафарга чиққанларида хон томонидан қатағон қилинган ер (қаранг Кўруғ), ўрмон, кўл ва ҳоказодан йўл-йўлакай фойдаланиш учун берилган рухсатнома; 4) душманга қарши қуролли курашга чақирилган даъватнома[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил