Inoyatxoja Maxdum
- Википедияда исми Иноят бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Иноятхожа Махдум (1837-йил, Наманган, Қўқон хонлиги – 1899-йил Наманган, Фарғона вилояти) —нақшбандия тариқати муршиди. Наманган уламолари раиси ва Азизхўжа мадрасаси бош мударриси вазифаларида ишлаган.
Биографияси
Наманган шаҳри Чуқур кўза даҳаси Лангар маҳалласида таваллуд топган. Насил-насаби Пайғамбар Муҳаммадга иккинчи тарафдан эса Шайх Хованди Тоҳурга тақалади. Отаси Улуғхожа, бобоси Ниёзхожа ҳамда катта бобоси Абдусамат эшонлар замонасининг кўзга кўринган олимларидан бўлишган.
Таълими
Дастлабки билимни ота-онасидан олади. Кейин Наманганда хожа Амин мадрасасида Азизхожа эшондан илм олади. 1853-йил Бухоро мадрасаларида талимни давом эттиради. 1863-йил Наманганга қайтади. Наманганда Лангар масжидида имом-хатиблик қила бошлайди. 1865-йил Қўқон хони Худоёрхон Наманган уламолар раиси ва Азизхўжа мадрасаси бош мударриси этиб тайинлайди[1]. Тахминан 1866—1867-йилларда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманига келиб бир муддат яшаган.
Нақшбандия тариқати намоёндаси Муҳаммад Солиҳ Эшони Хўқандийга мурид тушиб нақшбандия тариқати талимини олган[2].
Манбалар
- ↑ Бобобеков, ҳайдарбек. Қўқон тарихи. Тошкент: Фан, 1996 — 144-бет. ИСБН 5-648-02374-х.
- ↑ Шарипов, Акрамжон. Наманган фозиллари. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2022 — 244-бет. ИСБН 978-9943-8360-4-4.