Inqilob Yusupova
Инқилоб Турсуновна Юсупова — (1941-йил, 2-август, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими. Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси раиси.
| Инқилоб Юсупова | |
|---|---|
| Таваллуди |
02.08.1941 Тошкент, О'збекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Мукофотлари | Шуҳрат Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун |
Таржимайи ҳоли
Инқилоб Юсупова 1941-йил 2-августда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Олий маълумотли. У 1963-йил Тошкент политехника институти Механика факултетини тамомлаган. Илк меҳнат фаолиятини 1961-йил Тошкент политехника институтида Ёшлар ташкилоти бошлиғи сифатида бошлаган. У Ёшлар ташкилотларида кўп йиллар давомида раҳбар сифатида фаолият юритган. Инқилоб Юсупова 1983—1988-йилларда Ўзбекистон ССР давлат телерадиокомпанияси раиси, 1988-йилдан Республика Болалар жамғармаси раиси лавозимида ишлаган[1].
Фаолияти
Инқилоб Юсупова кўп йиллар давомида болалар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор қаратди. У БМТ томонидан қабул қилинган „Болалар конверсияси“ни ўзбек тилига таржима қилишда фаол иштирок этган. У конвенсия тизимида оилада болаларни тинглаш, улар билан ҳаётда ўз ҳаётига мас’ул инсон сифатида муомалада бўлиш, оилапарварлик ва аёллар меҳнати масалалари юзасидан қатор тренинглар ўтказиб келмоқда. Инқилоб Юсупова оиланинг ролини ошириш, оилавий масалаларни ўрганиш мақсадида „Оила маркази“ни тузишга ўз ҳиссасини қўшди. Кўп йиллар давомида руҳий азият чеккан, етим қолган ва ногирон болалар билан ишлаб келмоқда. Шунингдек Инқилоб Юсупова оилада ҳам фарзанд тарбияси, ҳам меҳнат билан шуғулланишни истаган аёллар учун „Болалар 2000“ дастурини йўлга қўйган. Дастур доирасида кўплаб аёллар фарзанд тарбияси ва меҳнат фаолиятини бирга олиб боришмоқда. Инқилоб Юсупова болалар ҳуқуқларни муҳофаза қилувчи „Ёш авлод кенгаши“ болалар парламенти ташкилотчиларидан биридир.
Мукофотлари
Инқилоб Юсупованинг аёллар ва болалар ҳуқуларини муҳофаза қилишдаги кўп йиллик фаолияти инобатга олиниб, „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими“ унвони ва „Шуҳрат“ медали ҳамда 2021-йил „Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун“ кўкрак нишони билан мукофотланган[2].
Манбалар
- ↑ Жовлиев И, Яхшибоева У, Арзикулова Д, Ҳасанова Л. Оъзбекистон аёллари. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси, 2019 — 224-бет. ИСБН 978-9943-07-694-5.
- ↑ „Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун“ кўкрак нишони совриндорлари эълон қилинди
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |