Иншааллоҳ (/ɪнˈʃɑːлə/ ; арабча: إِنْ شَاءَ ٱللَّٰهُ‎‎), шунингдек, Ин шаа Аллаҳ, Инша Аллоҳ ва Ин ша Аллоҳ шакллари ҳам мавжуд бўлиб, араб тилидаги ибора ҳисобланади. У „Худо (Аллоҳ) хоҳласа“ ёки „Худо (Аллоҳ) истаса“ деган маънони билдиради[1]. Мазкур жумла Қур’оннинг Каҳф сурасида тилга олинган бўлиб, келажакдаги воқеалар ҳақида гапирганда ундан фойдаланиш кераклиги хусусида айтилади[2]:

Зинҳор бир нарсани: „Буни эртага албатта қилгувчиман“, дема. Магар: „Аллоҳ хоҳласа“, дегин. Қачончи унуцанг, Роббингни эсла ва „Шоядки, Роббим мени бундан яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоят қилса“, дегин.

— Қуръон, Каҳф сураси 23–24-оятлар, Тафсири ҳилол, 3-жуз, 480-бет[3].

Исломий контекстда Аллоҳ хоҳламаса, ҳеч нарса содир бўлмайди ва унинг иродаси барча инсон иродасидан устун туради, деган ишончни ифодалайди[4]. Аммо, бу ибора одатда мусулмонлар, араб насронийлари ва бошқа динларга мансуб араб тилида сўзлашувчилар томонидан келажакда содир бўлишига умид қиладиган воқеаларга ишора қилиш учун ишлатилади ва ўзбекча „умид қиламан“ сўзи билан бир хил маънога эга[4][5].

Бу ибора истеҳзоли контекстга эга бўлиб, бирор нарса ҳеч қачон содир бўлмаслигини ва Худонинг қўлига топширилишини англатади ёки таклифларни рад этишнинг юмшоқ усули сифатида қўлланиши ҳам мумкин[6].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Cлифт, Ребеccа; Ҳелани, Фади (Жуне 2010). "Ин Ша'Аллаҳ: Религиоус инвоcатионс ин Арабиc топиc транситион". Лангуаге ин Соcиэтй 39 (3): 357–382. дои:10.1017/С0047404510000199. ҳттп://жоурналс.cамбридге.орг/аcтион/дисплайАбстраcт?фромПаге=онлине&аид=7732876. 
  2. ↑ Абдур Рашид Сиддиқуи. Қур'аниc Кейwордс: А Референcе Гуиде. Кубе Публишинг Лтд., 2015-12-10. ИСБН 9780860376767. 
  3. ↑ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол, Тузатилган ва қўшимча қилинган иккинчи нашр, Тошкент, 2008 — 671-бет. ИСБН 978-9943-7034-8-3. 
  4. ↑ 4,0 4,1 Жоҳн Л. Эспосито, эд (2014). "Ин Ша Аллаҳ". Тҳе Охфорд Диcтионарй оф Ислам. Охфорд: Охфорд Университй Пресс. дои:10.1093/аcреф/9780195125580.001.0001. ИСБН 9780195125580. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/охфорддиcтионарй00бада. 
  5. ↑ Антҳонй Шадид. „Аллаҳ – Тҳе Wорд“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2010-йил 11-январ).
  6. ↑ Исмаил. „Тҳе Оне-Wорд Мйстерй оф тҳе Пресидентиал Дебате Тҳат Роусед Муслимс (анд Ригҳт-Wинг Блоггерс)“ (эн). Слате Магазине (2020-йил 30-сентябр). Қаралди: 2020-йил 30-сентябр.