Иншо

Иншо (арабча сўз бўлиб, "ташкил этиш", "яратиш", "қуриш", "барпо қилиш", "ижод" каби ма'ноларни англатади) — ўқувчи ёки муаллифнинг ма'лум бир мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини, дунёқарашини, нарса-ҳодисаларга бўлган шахсий муносабатини ёзма шаклда бадиий ва мантиқий изчилликда баён қилувчи ижодий ёзма иш туридир.

Эсседан фарқли о'лароқ, иншо бадиий услубда ёзилади. Унда ше'рлар, мақоллар, ҳикматли со'злар ва ко'чирмалардан (ситаталардан) унумли фойдаланилади. Иншо со'злар сони билан эмас, балки саҳифалар ҳажми билан о'лчанади. Одатда иншо ҳажми 5–7 саҳифадан иборат бо'лади. Иншо ёзиш учун ёзувчи бо'лиш шарт эмас, бироқ у ўқувчидан бой сўз бойлиги, чуқур билим, мустақил фикрлаш ва ижодий ёндашувни талаб этади.

Иншо умумта’лим мактаблари, академик лицей ва олий та’лим муассасаларида ўқувчиларнинг ёзма нутқини, тафаккурини ва мустақил фикрлашини ривожлантириш воситаси сифатида кенг қўлланилади.

Иншонинг асосий турлари

Мақсадига кўра

  • Та'лимий иншо — ўқувчиларнинг билимини ошириш, ижодий фикрлашини ривожлантириш ва ёзма нутқ кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.
  • Синов ёки назорат иншоси — ўқувчиларнинг эгаллаган билим ва малакаларини текшириш мақсадида ёзилади.
  • Кўрик-танлов иншоси — турли танлов ва мусобақалар учун ёзиладиган ижодий иш тури.

Мазмунига кўра

Адабий мавзудаги иншо

Дастурдаги бадиий асарлар, ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти ҳамда асар қаҳрамонлари характерини таҳлил қилишга бағишланади.

Эркин мавзудаги иншо

Ижтимоий ҳаётнинг долзарб масалалари, қадриятлар, ахлоқий ва ма’навий мавзуларда ёзилади. Бунда муаллифнинг шахсий кузатувлари, ҳаётий тажрибаси ва мустақил хулосалари асосий ўрин тутади.

Иншо ёзиш босқичлари

1. Мавзуни англаш ва танлаш

Иншо ёзиш мавзуни тўғри тушунишдан бошланади. Мавзу иншонинг асосий йўналишини белгилайди. Агар мавзу адабий характерга эга бўлса, асар қаҳрамонлари, сюжет ва ғоялар таҳлил қилинади. Эркин мавзуларда эса ҳаётий кузатишлар, ижтимоий масалалар ва муаллифнинг шахсий қарашлари асос қилиб олинади.

Иншо матни сарлавҳага тўлиқ мос келиши, мавзудан четга чиқмаслиги керак.

2. Материал тўплаш ва далиллаш

Иншо ёзишдан олдин мавзуга оид адабиётларни ўрганиш, ҳаётий тажрибаларни эслаш ҳамда зарур ма’лумотларни йиғиш талаб этилади. Фикрларни асослаш учун бадиий асарлардан парчалар, мақол ва маталлар, ҳикматли сўзлар ҳамда ситаталардан фойдаланилади.

Бироқ бошқаларнинг фикрини ўзлаштириб ёзиш кўчирмакашлик ҳисобланади. Ситата ва фактлар фақат муаллифнинг шахсий фикрини далиллаш учун хизмат қилиши керак.

3. Режа тузиш

Яхши тузилган режа иншонинг мантиқий изчиллигини та’минлайди ва фикрларнинг тартибли баён қилинишига ёрдам беради.

Содда режа

1, 2, 3 каби араб рақамлари остида қисқа ва лўнда гаплар билан тузилади.

Мураккаб режа

Иншонинг уч қисмли тузилиши асосида тузилади:

  • И. Кириш
  • ИИ. Асосий қисм
    • 1-банд
    • 2-банд
    • 3-банд
  • ИИИ. Хулоса

4. Тезис шакллантириш

Тезис — иншо давомида исботланиши лозим бўлган асосий фикр, ҳукм ёки ғоядир. У режа бандлари асосида шакллантирилади ва иншонинг барча қисмларини ягона мақсадга йўналтиради.

5. Эпиграф танлаш

Эпиграф — иншонинг мазмунини ёритиб берувчи ҳикматли сўз, мақол ёки ше’рий парчадир. У режадан кейин, иншо матнидан олдин саҳифанинг ўнг томонига ёзилади.

Эпиграф қўштирноққа олинмайди, бироқ ундан кейин қавс ичида муаллиф номи кўрсатилади. Эпиграф иншонинг бадиий қимматини оширади ва муаллифнинг дунёқараши кенглигини намоён қилади.

6. Қоралама ёзиш

Иншо қораламасини ёзишда хаёлга келган асосий фикрлар қоғозга туширилади. Иншо матни уч асосий қисмдан иборат бўлиши шарт:

Кириш

Кириш қисмида мавзу ҳақида дастлабки тушунчалар, ёзувчи ҳаёти ёки мавзунинг долзарблиги ҳақида қисқача ма’лумот берилади. Одатда кириш қисми иншонинг 10–15 фоизини ташкил қилади.

Асосий қисм

Асосий қисм иншонинг энг катта ва муҳим бўлимидир. Унда мавзу тўлиқ очиб берилади, далиллар келтирилади, воқеалар таҳлил қилинади ҳамда муаллифнинг шахсий фикрлари бадиий тасвир воситалари орқали асосланади. Бу қисм иншонинг 70–80 фоизини ташкил этади.

Хулоса

Хулоса қисмида асосий фикрлар умумлаштирилади, мавзу юзасидан якуний хулоса чиқарилади ҳамда асарнинг тарбиявий ёки ма’навий аҳамияти кўрсатиб ўтилади. Хулоса одатда иншонинг 10–15 фоизини ташкил қилади.

7. Таҳрир қилиш

Қоралама ёзиб бўлингач, матн қайта ўқиб чиқилади. Бу жараёнда қуйидаги хатолар текширилади:

  • Мантиқий ва услубий хатолар — фикрларнинг изчиллиги, ортиқча такрорлар, нотўғри қўлланган сўзлар ва гапларнинг боғланиши.
  • Имло ва пунктуацион хатолар — сўзларнинг тўғри ёзилиши ҳамда вергул, икки нуқта, тире ва қўштирноқ каби тиниш белгиларининг ўринли қўлланиши.

8. Оққа кўчириш

Иншо тўлиқ таҳрир қилиниб сайқаллангач, ҳуснихат қоидаларига риоя қилган ҳолда оқ нусхага кўчирилади. Ҳар бир янги фикр ва мантиқий қисм янги хатбошидан бошланиши керак. Оқартма нусхада ўчиришлар ва устидан ёзишлар бўлмаслиги тавсия этилади.

Энг муҳим қоида

Иншо кўчирмакашлик эмас. Унда муаллифнинг мустақил фикри, ижодий ёндашуви ва шахсий хулосаси акс этиши керак. Бадиий асарлар, фактлар, мақоллар ва ситаталар фақат муаллиф фикрини тасдиқлаш воситаси сифатида хизмат қилади.