Иншо (тахаллуси; асл исми Иншооллоҳхон Иншо) (?, Муршидобод — 1818) — ҳинд ёзувчиси. Урду, ҳинд, форс тилларида ижод қилган. 1786-йил дан Дехлидаги, сўнг Лакҳнавдаги шоҳ саройларида хизмат қилган. И. нинг урду тилида яратган шеърий мероси (9000 байтдан иборат) орасида қасидалар алоҳида ўрин тутади. И. ҳинд адабиётида насрий анъаналарни бошлаб берган адиблардан бири. "Рани Кетки тарихи" қиссаси мутлақо ўзига хос асардир. И. нинг форс тилида яратган "Дарёи латофат" ("Гўзаллик дарёси") илмий асари урду тили грамматикаси, стилистикаси, шеър тузилишига багишланган биринчи асардир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил