Inshootlar dinamikasi
Иншоотлар динамикаси, иншоотлар тебранишлари назарияси — қурилиш механикаси бўли-ми. Иншоотларнинг ташқи динамик кучлар (титраш, зарба ва б.) таъсирига чидамлилиги, мустаҳкамлиги ва устуворлигини ҳисоблаш усулларини ўрганади. Машиналарнинг ишлаши, кўчалардаги транспорт қатнови, ер қимирлаши, портлаш ва б. иншоотларнинг тебранишига сабаб бўлади, мус-таҳкамлиги ва устуворлигига таъсир қилади. Иншоотларни лойиҳалашда булар ҳисобга олинади. Иншоотларнинг мустаҳкамлиги ва устуворлиги масалалари статик ва динамик ҳисоблар ҳамда тегишли тадқиқотлар асосида ҳал қилинади.
Тадқиқот усулларига кўра, И. д. экспериментал ва назарий хилларга бўлинади. Эксперимент ал И. д. да иншоотларнинг ўзи ва модели билан тажрибалар ўтказиб, иншоотларга тушадиган динамик нагрузкалар ҳамда материаллар ва қурилмаларнинг ха-рактеристикалари ўрганилади; иншоотларни ҳисоблаш схемаларининг тўғрилиги ва тебранишларни камайтириш усуларининг самарадорлиги текширилади. Назарий И. д. да эк-спериментал И. д. синовлари натижаларига асосланиб, динамик нагрузка таъсири остида иншоотда вужудга келадиган мажбурий тебранишлар (сил-жиш, ички зўриқиш ва кучланишлар) амплитудаларини, иншоотларнинг эркин (хусусий) тебранишлари частотаси ва шаклларини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилади. Тебранишларнинг ҳисобий қийматлари иншоотларнинг мустаҳкамлик ва устуворлик талабларида келтирилган рухсат этилган қиймати билан, шунингдек, титрашларнинг инсон саломатлигига зарарли таъсири ҳақидаги огоҳлантиришлар билан тақ-қосланади. И. д. усулига асосан ишлаб чиқилган динамик ҳисоблашлар иншоотларнинг пухта ва куп га чидамли материалларини тежашни таъминлашга имкон беради.
Ўзбекистонда И. д. га оид илмий тадқиқот ишлари Ўзбекистон ФА Механика ва иншоотларнинг сеймик мустаҳкамлиги интида, Тошкент архитектура ва қурилиш институтида олиб борилади. Мас, Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳ-камлиги институтида иншоотларнинг мус-таҳкамлиги сунъий зилзила таъсирида текширилиб, бу соҳада муҳим масалалар ҳал қилинади. Дунёда илк бор ер ости иншоотлар динамикаси яратилди ва ҳаётга тадбиқ қилинди.
Турсун Рашидов[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |