Инсон
Муаллиф(лар) Эркин Воҳидов
Тил ўзбекча
Жанр(лар)и шеърлар
Нашриёт „Ўзбекистон“ нашриёт-матбаа ижодий уйи
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 2015
Саҳифалар сони 320
ИСБН ИСБН 978-9943-28-154-7

„Инсон“ — ўзбек шоири Эркин Воҳидов қаламига мансуб шеърий тўплам. 2015-йил Тошкент шаҳрида „Ўзбекистон“ нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган. Тўпламга шоир 1956—2006-йиллар ўртасида ёзган шеърлар киритилган. Хусусан, тўпламдан Воҳидовнинг „Куй авжида узилмасин тор“, „Ўртада бегона йўқ“, „Ўзбегим“, „Ҳозирги ёшлар“, „Ўзбекистон“, „Тирик сайёралар“, „Инсон“, „Яхшидир аччиқ ҳақиқат“, „Қумурсқалар жанги“ каби таниқли шеърлари, „Руҳлар исёни“ достонидан парчалар ҳамда Матмуса образи ҳақидаги „Донишқишлоқ латифалари“ туркумидаги ҳазил шеърлар ўрин олган.

Тўпламга Воҳидов 1990-йилларда мустақиллик мавзуда ёзган бир неча шеър киритилган. Совет даврида ёзилган „Ўзбекистон“ шеъридан эса Октабр инқилоби, Ўзбекистон ССРга асос солиниши, ўзбекистонликларнинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки ҳамда Мирзачўлни сув билан таъминлаш мақсадида очилган каналлар ҳақидаги мисралар сензура қилинган.