Кишечная палочка (Эсчеричиа cоли) — инсон ичакларидаги бактериялар вакили
Cандида албиcанс — инсон ичакларида жойлашган қўзиқорин .

Микрофлора (микробиота) — бу одамлар билан симбиоз яшовчи микроорганизмларнинг умумий номи.

Тери, ўт йўллари, қин ва бошқа органларнинг микробиотаси мавжуд. Инсон микробиотасидаги ген хилма-хиллиги йиғиндиси микробиома деб аталади.

Ичак микробиотаси

Ичак микробиотаси бактериялари витаминлар, қисқа занжирли ёг 'кислоталарини ишлаб чиқаришда, мураккаб углеводларни ва одамлар томонидан ҳазм бўлмайдиган бошқа моддаларни ҳазм қила олади. Инсон ичак микрофлорасига кирувчи микроорганизмлар генларининг функсияларини ўрганиш учун инсон микробиотасини ўрганиш бўйича лойиҳалар ташкил этилди: Европада МетаҲИТ яъни Одам ичак трактининг метагеноми ҳамда АҚШда ҲМП — Инсон микробиома лойиҳаси иш бошлади. МетаҲИТ олимлари билан биргаликда инсон ичак метагеномидаги 3,3 миллион доминант бактериал генлар каталогини яратдилар[1]

Тери микробиотаси

Тери организмнинг энг катта органи бўлиб, унинг функцияларидан бири кўплаб микроорганизмлар учун яшаш муҳити ҳисобланади ва бегона патогенларнинг кириб келишига тўсқинлик қилувчи механик тўсиқни ташкил қилади. Инсон ҳаёти давомида кератинланган тери ҳужайралари, иммунитет ҳужайралари ва тери микробиотаси жисмоний ва иммун тери тўсиғини сақлаб туриш, тананинг соғлом ҳолатининг гомеостазини таъминлаш, шунингдек, кўплаб стрессларга нисбатан ҳимояловчи сифатида саногенетик жавоб бериш учун ўзаро таъсир қилади[2].

Вагинал микробиота

Соғлом аёлнинг нормал вагинал микрофлораси 300 дан ортиқ турдаги бактерияларни ўз ичига олиши мумкин (нафақат лактобактериялар балки бошқа микроорганизмлар ҳам). Қизиғи шундаки, микробиота таркиби бир ҳайз даврида сезиларли ўзгаришларга учрайди (бактериялар концентрацияси миллион ёки ундан кўп марта ўзгариши мумкин ва бу микробиота бузилишини билдирмайди, балки бу нормал ҳолатдир). Кўпинча, микробиотанинг „энг ёмон“ ҳолатини биз ҳайз кўриш тугагандан сўнг кўриш мумкин.

Одатда, 1 г вагинал ажралмада юз миллионгача бактерия яшайди. Бактерияларнинг аксарияти лактобактериялардир. Лотин тилида лактобактериялар Лаcтобаcиллус деб номланади, вагинада Лаcтобаcиллус cриспатус, Лаcтобаcиллус женсении, Лаcтобаcиллус инерс ёки Лаcтобаcиллус гассери каби турлар кўп учрайди.

Кўзнинг шиллиқ пардаларида одатда оз миқдорда микроорганизмлар бўлади, чунки лакримал суюқликда бактерицид моддаси — лизоцим мавжуд. Конюнктиванинг доимий микрофлораси стафилококклар, стрептококклар, сарсиналардир. Бундан ташқари, микрококлар, актиномицеталар, хамиртурушлар ва моғорлар мавжуд.

Ўт йўлларининг микробиотаси

Яқин кунларгача ўт йўли стерил эканлигига, яъни турли микробиотадан ҳоли эканига ишонишган ва сафрода микроорганизмлар мавжудлиги патологик жараённинг белгиси деб билишган. Бу тахмин ўт йўлидан бактериал штаммларни ажратиб ололмаганлиги билан тасдиқланади. Бироқ, замонавий тадқиқотчилар ўт йўллари деворининг алоҳида функционал қатлами сифатида „ўт йўлларининг нормал микробиотаси“ феноменини асослайдилар, бу ўт йўлларини экзоген микроорганизмлар тушишидан ҳимоя қилади.,Демак, нормал ўт йўллари микробиота экотизимининг гомеостазини сақлашнинг клиник усуллари гепатобилиар касалликларнинг олдини олиш ва ўт йўлларининг яллиғланиш касалликларини даволаш учун ишлатилиши мумкин деб қаралади .

Оғиз микробиотаси

Оғиз бўшлиғида турли бактериялар (700 дан ортиқ турлар): актиномицетлар, замбуруғлар, вируслар, протозоа, спирохеталар, риккециялар мавжуд. Оғиз микробиотасининг аксарият қисм микроорганизмлари анаэробларга тўғри келади

Баъзи фактлар

  • 1 см³ одам тупуригидаги бактериялар сони ўн миллиондан бир миллиардгача .
  • Қўлтиқ остидаги одамда тери юзасида 1 см² бўлган бактериялар сони саксон мингга етиши мумкин.
  • Соғлом одамнинг ўпкаси ва сийдик пуфагида бактериялар деярли йўқ.
  • Оғирлиги 70 кг бўлган одамда тахминан 30 триллион тана ҳужайралари ва тахминан 40 триллион микроорганизмлар мавжуд ва булар: бактериялар, замбуруғлар, протозойлар, вируслар .

См. Шунингдек

Адабиёт

Ҳаволалар