„Инсон ўзинг“ (шунчаки „Инсон“ деб ҳам номланади) — ўзбекистонлик санъаткор Шерали Жўраев ижро этган қўшиқ. Матни ўзбек шоири Эркин Воҳидов қаламига мансуб ва 1973-йилда ёзилган шеърдан олинган қўшиқ куйини Жўраевнинг ўзи басталаган. „Инсон“ Жўраев репертуаридаги энг яхши танилган тароналарнинг биридир.

„Инсон ўзинг“
Шерали Жўраев қўшиғи
Чиқарилган санаси 1973
Жанр анъанавий мусиқа
Давомийлиги 5:53 (иккинчи версия)
Қўшиқ муаллиф(лар)и Эркин Воҳидов
Бастакор(лар) Шерали Жўраев
Клипи
„Инсон“ ЁуТубеда

Қўшиқнинг иккинчи версияси учун Жўраев турли мамлакатларга, жумладан, Исроилга саёҳат қилгани ҳамда дунёнинг турли бурчагидаги қийинчиликлар, офатлар ва инсоният ютуқлари тасвирланган клип суратга олинган.

Жўраевнинг сўзларига кўра, Воҳидовга „Инсон“ қасидасини ёзиш таклифини айнан Жўраевнинг ўзи таклиф қилган[1]. Бу ҳақда 2017-йилда хонанда шундай деган:

Эркин Воҳидов билан ҳам узоқ йиллардан бери қадрдон эдик. „Ўзбегим“ қасидаси ва қўшиғи учун ўша пайтлар бизнинг бошимизга не кунларни солишмади… Бизни шовинистга, миллатчига чиқарганлар бўлди. Газеталарда фелетонлар ёзилди. Бир йили ана шундай газеталардан бирини олиб тушкун кайфиятда Эркин Воҳидовнинг уйларига бордим. Мақолани кўрсацам, „Қўяверинг, мана энди сиз ҳам бизга ўхшаб қолибсиз“, деб ҳазиллашдилар. Ярим кечагача уйларида чақ-чақлашиб ўтирдик. Машиналарида мени то уйимгача олиб келдилар. Йўл-йўлакай „Эркин ака, инсоннинг барча яхши-ёмон томонлари, ютуқларию камчиликлари, сувратию сийрати, буюклигию тубанлигини акс эттирадиган битта шеър ёзинг“, дедим. Эркин ака „маъқул“ дегандек бош ирғадилар. Шу тариқа „Инсон“ қасидаси дунёга келди. Бу қўшиқ ҳам катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Буюкларимизнинг жойлари жаннатда бўлсин…[2]

Манбалар

  1. ↑ „Шерали Жўраев: “Эркин Воҳидовнинг “Инсон” қасидаси менинг илтимосимга кўра ёзилган”“. Замин (19-декабр 2018-йил). Қаралди: 2-август 2022-йил.
  2. ↑ Жабборов, Рустам „​Шерали Жўраев: "Марҳум Юртбошимиз билан Каъбатуллоҳнинг ичига кирганимиз ҳеч эсимдан чиқмайди”“. Даракчи (30-январ 2017-йил). 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-август 2022-йил.

Ҳаволалар

Листен то тҳис артиcле (0 минутес)
Spoken Wikipedia icon
Тҳис аудио филе wас cреатед фром а ревисион оф тҳис артиcле датед 2022-йил 9-август (2022-08-09), анд доэс нот рефлеcт субсеқуэнт эдиц.