Inson taraqqiyoti indeksi

Жуда баланд (≥ 0,800)
Баланд (0,700—0,799)
Ўртача (0,550—0,699)
Паст (≤ 0,549)
Маълумотлар мавжуд эмас

Инсон тараққиёти индекси (ҲДИ) – кутилаётган умр кўриш давомийлиги, таълим (мактабдаги ўртача тугалланган ўқиш йиллари) ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад кўрсаткичларидан ташкил топган статистик индекс бўлиб, у мамлакатларни инсон тараққиётининг тўрт даражасига таснифлаш учун қўлланилади. Умр давомийлиги, таълим даражаси ва харид қобилияти паритети бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи миллий даромад юқори бўлган сари, мамлакат ҲДИ бўйича юқорироқ балл олади. Инсон тараққиёти индекси покистонлик иқтисодчи Маҳбуб ул-Ҳақ томонидан ишлаб чиқилган ва кейинчалик Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Инсон тараққиёти бўйича ҳисобот бюроси томонидан мамлакатлар тараққиётини ўлчаш учун қўлланила бошланган[1][2].
2010-йилги Инсон тараққиёти ҳисоботида тенгсизликка мослаштирилган Инсон тараққиёти индекси (ИҲДИ) жорий этилди[3].
Индекс Маҳбуб ул-Ҳақ томонидан ишлаб чиқилган ва Амартя Сеннинг инсон имкониятлари ҳақидаги асарларига асосланган инсон тараққиёти ёндашувига таянади. Бу ёндашув кўпинча одамларнинг ҳаётда „бўлиш“ ва „қилиш“ қобилияти нуқтаи назаридан ифода этилади. Мисол учун, „бўлиш“ деганда яхши овқатланиш, бошпанага эга бўлиш, соғлом бўлиш; „қилиш“ деганда эса ишлаш, таълим олиш, овоз бериш, жамият ҳаётида иштирок этиш тушунилади. Танлаш эркинлиги марказий ўринда туради – диний сабабларга кўра рўза тутиб оч юришни танлаган одам билан озиқ-овқат сотиб олишга қурби етмагани ёки мамлакат очарчилик ҳолатида бўлгани учун оч қолган одам ўртасида катта фарқ бор[4].
Индекс аҳоли жон бошига тўғри келадиган соф бойлик ёки мамлакатдаги товарларнинг нисбий сифати каби бир қанча омилларни ҳисобга олмайди. Бу ҳолат Г7 аъзолари ва бошқа шу каби энг илғор мамлакатларнинг рейтингини пасайтиради[5].
Келиб чиқиши
Инсон тараққиёти индексининг келиб чиқиши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Инсон тараққиёти бўйича ҳисобот бюроси томонидан ишлаб чиқиладиган йиллик Инсон тараққиёти ҳисоботларида келтирилган. Булар 1990-йилда покистонлик иқтисодчи Маҳбуб ул-Ҳақ томонидан ишлаб чиқилиб, жорий этилган бўлиб, уларнинг аниқ мақсади „ривожланиш иқтисодиёти эътиборини миллий даромад ҳисобидан инсонларга йўналтирилган сиёсатга ўтказиш“ эди. Ҳақ жамоатчилик, олимлар ва сиёсатчиларни тараққиётни нафақат иқтисодий ютуқлар, балки инсон фаровонлигининг яхшиланиши орқали ҳам баҳолашлари мумкин ва зарурлигига ишонтириш учун инсон тараққиётининг содда ва яхлит кўрсаткичи керак, деб ҳисоблаган[4].
Ўлчовлар ва ҳисоблаш
Янги усул (2010-йилдан бошланган)
| ОЭCД мамлакатлари | Ривожланаётган мамлакатлар: |
2010-йил 4-ноябрда чоп этилган (ва 2011-йил 10-июнда янгиланган) 2010-йилги Инсон тараққиёти ҳисоботида Инсон тараққиёти индекси уч ўлчовни бирлаштирган ҳолда ҳисоблаб чиқилган[6][7]:
- Узоқ ва соғлом ҳаёт: туғилишдан кутилаётган умр кўриш давомийлиги
- Таълим: Ўртача ўқиш йиллари ва кутилаётган ўқиш йиллари
- Муносиб турмуш даражаси: аҳоли жон бошига ЯИМ (халқаро долларларда ҳисобланган ХҚП бўйича)
2010-йилги Инсон тараққиёти ҳисоботида БМТТД Инсон тараққиёти индексини ҳисоблашнинг янги усулидан фойдаланишни бошлади. Унга кўра қуйидаги учта индекс қўлланади:
1. Кутилаётган умр кўриш давомийлиги индекси (ЛЕИ)
- Туғилишдан кутилаётган умр кўриш давомийлиги 85 йил бўлса ЛЕИ 1 га, агар 20 йил бўлса 0 га тенг бўлади.
2. Таълим индекси (ЭИ) [8]
- 2.1 Ўртача ўқиш йиллари индекси (МЙСИ) [9]
- Ўн беш – бу 2025-йилга мўлжалланган максимал кўрсаткич.
- 2.2 Кутилаётган ўқиш йиллари индекси (ЭЙСИ) [10]
- Ўн саккиз – кўп мамлакатларда магистр даражасига эришиш ёши.
3. Даромад индекси (ИИ)
- Аҳоли жон бошига ЯИМ 75,000 доллар бўлса ИИ 1, агар 100 доллар бўлса 0 га тенг бўлади.
Натижада, ҲДИ олдинги учта нормаллаштирилган индексларнинг геометрик ўртача кўрсаткичи эканлиги келиб чиқади:
ЛЕ: Туғилишдан кутилаётган умр кўриш давомийлиги
МЙС: Ўртача ўқиш йиллари (яъни 25 ёш ва ундан катта ёшдаги шахснинг расмий таълимда ўтказган йиллари)
ЭЙС: Кутилаётган ўқиш йиллари (яъни 18 ёшгача бўлган болалардан кутилаётган умумий ўқиш йиллари)
ГНИпc: Аҳоли жон бошига харид қобилияти паритети бўйича ялпи миллий даромад
Эски усул (2010-йилгача)
Инсон тараққиёти индекси 2009-йилги ҳисоботида охирги марта фойдаланилган учта ўлчовни бирлаштирган:
- Туғилишдан кутилаётган умр кўриш давомийлиги – инсон саломатлиги ва узоқ умр кўриш индекси сифатида
- Билим ва таълим – катталар саводхонлиги даражаси ва бошланғич, ўрта ҳамда олий ўқув юртларига кириш коэффициэнти сифатида
- Харид қобилияти паритети бўйича аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг табиий логарифми билан ифодаланган турмуш даражаси
Ушбу методология БМТТД томонидан 2011-йилги ҳисоботгача қўлланган.
Инсон тараққиёти индексини белгиловчи формула Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури томонидан эълон қилинган[11]. Умуман олганда, 0 дан 1 гача бўлган бирликсиз индексга ўзгарувчини алмаштириш учун (айтайлик ни) қуйидаги формуладан фойдаланилади:
бу ерда ва ўзгарувчи нинг мос равишда эришиши мумкин бўлган энг паст ва энг юқори қийматларидир.
Инсон тараққиёти индекси (ҲДИ) қуйидаги омиллар индексларининг ҳар бири ҳисса қўшган 1⁄3 нисбат билан бир хилда ўлчанган суммани ифодалайди:
- Кутилаётган умр кўриш давомийлиги индекси =
- Таълим индекси =
- Катталар саводхонлиги индекси (АЛИ) =
- Ялпи қабул қилиш индекси (ГЕИ – мактабларда рўйхатдан ўтган ўқувчилар) =
- ЯИМ =
Инсон тараққиёти индекси 2021 (2022-йил ҳисоботи)

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури томонидан 2022-йилги Инсон тараққиёти ҳисоботи 2022-йил 8-сентябрда чоп этилган бўлиб, 2021-йилда тўпланган маълумотлар асосидаги Инсон тараққиёти индекси қийматлари ҳисобини ўз ичига олади.
2021-йилда 1 дан 66 гача бўлган қуйидаги мамлакатлар „Инсон тараққиёти жуда юқори“ мамлакатлар сифатида таснифланган[12]:
| Ўрин | Мамлакат | ҲДИ | ||
|---|---|---|---|---|
| 2021-йил маълумотлари (2022-йил ҳисоботи)[12] | 2015-йилдан ўзгариш[13] | 2021-йил маълумотлари (2022-йил ҳисоботи)[12] | Ўртача йиллик ўсиш (2010—2021)[13] | |
| 1 | ▬ | 0.962 | ||
| 2 | ▬ | 0.961 | ||
| 3 | ▬ | 0.959 | ||
| 4 | 0.952 | |||
| 5 | 0.951 | |||
| 6 | ▬ | 0.948 | ||
| 7 | 0.947 | |||
| 8 | 0.945 | |||
| 9 | 0.942 | |||
| 10 | 0.941 | |||
| 11 | ▬ | 0.940 | ||
| 12 | 0.939 | |||
| 13 | 0.937 | |||
| 15 | 0.936 | |||
| 16 | 0.935 | |||
| 17 | 0.930 | |||
| 18 | 0.929 | |||
| 19 | ▬ | 0.925 | ||
| 21 | 0.921 | |||
| 22 | ▬ | 0.919 | ||
| 23 | 0.918 | |||
| 25 | 0.916 | |||
| 26 | 0.911 | |||
| 27 | ▬ | 0.905 | ||
| 28 | 0.903 | |||
| 29 | 0.896 | |||
| 30 | 0.895 | |||
| 31 | 0.890 | |||
| 32 | 0.889 | |||
| 33 | 0.887 | |||
| 34 | 0.876 | |||
| 35 | 0.875 | |||
| 38 | 0.866 | |||
| 39 | 0.863 | |||
| 40 | 0.858 | |||
| 42 | 0.855 | |||
| 44 | НА | 0.853 | НА | |
| 45 | 0.848 | |||
| 46 | 0.846 | |||
| 47 | 0.842 | |||
| 48 | 0.838 | |||
| 49 | 0.832 | |||
| 50 | 0.831 | |||
| 51 | 0.829 | |||
| 52 | 0.822 | |||
| 53 | 0.821 | |||
| 54 | 0.816 | |||
| 55 | 0.812 | |||
| 56 | 0.811 | |||
| 57 | 0.810 | |||
| 58 | 0.809 | |||
| ▬ | ||||
| 60 | 0.808 | |||
| 61 | ▬ | 0.805 | ||
| 62 | 0.803 | |||
| 63 | 0.802 | |||
| 66 | 0.800 | |||
Аввалги индекслардаги энг яхши давлатлар
Қуйидаги рўйхатда ҳар бир йил бўйича Инсон тараққиёти индексида энг юқори ўринни эгаллаган мамлакатлар келтирилган. Рўйхатда Норвегия ўн олти марта, Канада саккиз марта, Япония ҳамда Исландия икки марта ва Швейсария эса бир марта энг юқори ўринни эгаллаган.
Ҳар бир йил бўйича ҲДИнинг энг юқори кўрсаткичига эришган мамлакатлар
Йил индекс бўйича статистик маълумотлар олинган вақт даврини ифодалайди. Қавслар ичида ҳисобот чоп этилган йил кўрсатилган:
- 2021 (2022):
Швейсария - 2019 (2020):
Норвегия - 2018 (2019):
Норвегия - 2017 (2018):
Норвегия - 2015 (2016):
Норвегия - 2014 (2015):
Норвегия - 2013 (2014):
Норвегия - 2012 (2013):
Норвегия - 2011 (2011):
Норвегия - 2010 (2010):
Норвегия - 2007 (2009):
Норвегия - 2006 (2008):
Исландия - 2005 (2007):
Исландия - 2004 (2006):
Норвегия - 2003 (2005):
Норвегия - 2002 (2004):
Норвегия - 2001 (2003):
Норвегия - 2000 (2002):
Норвегия - 1999 (2001):
Норвегия - 1998 (2000):
Канада - 1997 (1999):
Канада - 1995 (1998):
Канада - 1994 (1997):
Канада - 1993 (1996):
Канада - 1992 (1995):
Канада - ???? (1994):
Канада - ???? (1993):
Япония - 1990 (1992):
Канада - 1990 (1991):
Япония
Географик қамров
Инсон тараққиёти индекси ўзининг географик қамровини кенгайтирди: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссиясидан бўлган Давид Ҳастингс Инсон тараққиёти индексини географик жиҳатдан 230 дан ортиқ иқтисодиётга кенгайтирувчи ҳисоботни эълон қилди. Бироқ БМТТДнинг 2009-йилги Инсон тараққиёти индекси 182 та иқтисодиётни қамраб олган бўлса, 2010-йилги ҲДИ қамрови 169 мамлакатгача камайди[14][15].
Манбалар
- ↑ „Ҳуман Девелопмент Индех“. Эcономиc Тимес. 2017-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-ноябр 2017-йил.
- ↑ „Тҳе Ҳуман Девелопмент cонcепт“. УНДП (2010). 2012-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-июл 2011-йил.
- ↑ Ҳуман Девелопмент Индех, „Cомпосите индиcес – ҲДИ анд беёнд“, Ретриэвед 16 Жануарй 2021.
- ↑ 4,0 4,1 Натионс. „Wҳат ис Ҳуман Девелопмент“. УНДП (2017). — „... ҳуман девелопмент аппроач, девелопед бй тҳе эcономист Маҳбуб Ул Ҳақ ...'“. 2017-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-октабр 2017-йил.
- ↑ Тҳе Cоуриэр (инглизча). Cоммиссион оф тҳе Эуропеан Cоммунитиэс, 1994.
- ↑ Натионс. „Ҳуман Девелопмент Репорт 2010“. УНДП (4-ноябр 2010-йил). 2015-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-декабр 2015-йил.
- ↑ „Течниcал нотес“. УНДП (2013). 2015-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-декабр 2015-йил.
- ↑ „Неw метҳод оф cалcулатион оф Ҳуман Девелопмент Индех (ҲДИ)“ (инглизча). Индиа Студй Чаннел (1-июн 2011-йил). 10-ноябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-ноябр 2017-йил.
- ↑ Меан еарс оф счоолинг (оф адулц) (еарс) ис а cалcулатион оф тҳе авераге нумбер оф еарс оф эдуcатион реcеивед бй пеопле агес 25 анд олдер ин тҳеир лифетиме басед он эдуcатион аттаинмент левелс оф тҳе популатион cонвертед инто еарс оф счоолинг басед он тҳеоретиcал дуратион оф эач левел оф эдуcатион аттендед. Соурcе: Барро, Р. Ж.; Леэ, Ж.-W. (2010). „А Неw Дата Сет оф Эдуcатионал Аттаинмент ин тҳе Wорлд, 1950–2010“. НБЕР Wоркинг Папер Но. 15902. дои:10.3386/w15902. 7 Аугуст 2011да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 29 Жулй 2011.
- ↑ (ЭСЙИ ис а cалcулатион оф тҳе нумбер оф еарс а чилд ис эхпеcтед то аттенд счоол, ор университй, инcлудинг тҳе еарс спент он репетитион. Ит ис тҳе сум оф тҳе аге-спеcифиc энроллмент ратиос фор примарй, сеcондарй, пост-сеcондарй нон-тертиарй анд тертиарй эдуcатион анд ис cалcулатед ассуминг тҳе преваилинг паттернс оф аге-спеcифиc энроллмент ратес wере то стай тҳе саме тҳроугҳоут тҳе чилд’с лифе. Эхпеcтед еарс оф счоолинг ис cаппед ат 18 еарс. (Соурcе: УНЕСCО Институте фор Статистиcс (2010). Cорреспонденcе он эдуcатион индиcаторс. Марч. Монтреал.)
- ↑ „Дефинитион, Cалcулатор, этc. ат УНДП сите“. 20-декабр 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-май 2020-йил.
- ↑ 12,0 12,1 12,2 Ҳуман Девелопмент Репорт 2021-22: Унcертаин Тимес, Унсеттлед Ливес: Шапинг оур Футуре ин а Трансформинг Wорлд. Унитед Натионс Девелопмент Программе, 8-сентабр 2022-йил — 272–276-бет. ИСБН 978-9-211-26451-7. Қаралди: 2022-йил 8-сентябр.
- ↑ 13,0 13,1 Ҳуман Девелопмент Репорт 2021-22: Унcертаин Тимес, Унсеттлед Ливес: Шапинг оур Футуре ин а Трансформинг Wорлд. Унитед Натионс Девелопмент Программе, 8-сентабр 2022-йил — 277–280-бет. ИСБН 978-9-211-26451-7. Қаралди: 2022-йил 8-сентябр.
- ↑ Ҳастингс. „Филлинг Гапс ин тҳе Ҳуман Девелопмент Индех“. Унитед Натионс Эcономиc анд Соcиал Cоммиссион фор Асиа анд тҳе Паcифиc, Wоркинг Папер WП/09/02 (2009). 2011-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-декабр 2009-йил.
- ↑ Ҳастингс. „А "Cлассиc" Ҳуман Девелопмент Индех wитҳ 232 Cоунтриэс“. ҲуманСеcуритйИндех.орг (2011). 2011-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-март 2011-йил. Информатион Ноте линкед то дата
Ҳаволалар
| Викиомборда „Инсон тараққиёти индекси“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |