Insonparvarlik
Инсонпарварлик — инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт-саодати, тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча. Унга кўра, дунёда энг қимматли нарса инсондир, бутун мавжудот, борлиқ инсонга, унинг бахт-у саодатига хизмат қилиши лозим. Инсон тақдири, халқ манфаатлари, мамлакат кишилари ҳақида ғамхўрлик қилиш.
Инсонпарварлик. Тарбиянинг инсонпарварлик ғояси муҳим тушунча бўлиб унда инсон ёки шахснинг тақдири ётади. Инсонпарварлик ғояси ҳар бир халқнинг азалий қадрияти ҳисобланади, умумий қадрият ҳисобланади. Масалан иккинчи жаҳон уриши йиллар[да ўзбек халқининг турли миллат халқига инсонпарварлиги, болажонлиги, халқпарварлиги ҳамда меҳр оқибатлилиги мисолдир. Тарбиянинг марказида шахс турар экан ҳар бир исон комил инсон бўлишга интилиши керак, шундагина биз кутган натижага эришимиз мумкин.
Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа асарларида инсонпарварлик, инсон эркинлиги, унинг қадр-қиммати ғоялари олға сурилди. Форобий инсонларнинг иноқ ва дўст яшаши мамлакатда халқлар учун катта фойда келтиришини исботлашга интилган ва тинчликни қатъий қувватлаб, бутун фаолиятини инсон хизматига қаратган. Навоий инсон тақдири, халқ манфаа-ти, мамлакат ҳақида ғамхўрликни асосий масала қилиб қўйган. Дунёда энг қимматли нарса инсондир, деган фикрни олға сурган. Унинг фикрича, бутун мавжудот, борлиқ инсонга, унинг бахт-саодатига хизмат қилиши лозим. Жаҳон динлари, жумладан ислом динида ҳам Инсонпарварлик ғоялари ўз ифодасини топган. Унда фақир, камбағал, мусофир, муҳтож кишиларга ёрдам беришга, саҳоватли ва инсофли бўлишга даъват қилинади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Инсонпарварлик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (И-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Инсонпарварликга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |