Интеграл тенгламалар — номаълум функсиялар интегфал белгиси остида иштирок этадиган тенгламалар. Механика, физика ва бошқа табиий фанларнинг турли масалалари И. т. воситасида ҳал қилинади. Сингуляр И. т. биринчи марта ХХ аср бошларида франсуз математиги А. Пуанкаре ва немис математиги Д. Гилберт тадқиқотларида ишлатилган. Бундай И. т.га доир бир қатор муҳим натижалар немис математиги Ф. Нетер томонидан олинган; улар Нетер теоремалари деб юритилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил