Интеллектуал мулк – ижодий ақлий фаолият маҳсули. Ихтирочилик ва муаллифлик объекти ҳуқуқи мажмуига кирувчи, фан, адабиёт, санъат ва ишлаб чиқариш соҳасида ижодий фаолиятнинг бошқа турлари, адабий, бадиий, илмий асарлар, ижрочи актёрлик санъати, жумладан овоз ёзиш, радио, телевидение асарлари, кашфиётлар, ихтиролар, рационализаторлик таклифлари, саноат намуналари, компютерлар учун дастурлар, маълумотлар базаси, ноу-хаунинг эксперт тизимлари, товар белгилари, фирма атамалари ва бошқа ақлий мулк объектларига киради. Ҳозирги даврда интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш муҳим вазифа ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси 1991-йил 25-декабрда Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо бўлди, 1993-йилдан саноат мулкини муҳофаза қилиш Париж конвенсиясига қўшилди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил