Интериоризация (лот. интериор -ички) — ташқи реал хаттиҳаракатларнинг ички ҳаракатларга айланиш жа-раёни; ташқи ижтимоий фаолиятни ўзлаштириш туфайли одам ички психикасининг шаклланиши. И. атамасини франсуз психологлари П. Жане (18591947), Ж. Пиаже (1896-1980), А. Валлон (1879—1962) ва б. муомалага киритишган. Э. Дюркхейм асарларида у ижтимоийлашув тушунчаси билан боғлаб берилган. "И." тушунчаси инсон фаолияти ва онгининг ўзаро боғлиқлигини, инсон меҳнати маҳсуллари билан ўзаро муносабат жараёнида ижтимоий-тарихий тажрибани одам қандай ўзлаштириши мумкинлигини кўрсатади. Сўзлашишга ўрганиш И.нинг муҳим омили ҳисобланади; бунда ҳам аввалги авлодлар тажрибасининг умумлашган шаклдаги кўриниши бор. И. инсонга айни паллада унинг идроки доира- И сида бўлмаган нарсаларни тимсоллар И орқали англаш, фикран ўтмишга, ке- ҳ лажакка, маконга ва ш.к.га ўтиш имконини беради. И. шахс инсоний қад-риятларни ўзлаштириши туфайли ҳақиқий инсон психикаси шаклланган- ҳ лигини кўрсатади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил