Интермедия (лот. Интермедиус — оралиқ) — 1) кичик, кўпинча ҳажвий йўналишдаги песа; драматик спектакл оралиғида (кўпинча мусиқа ва балет ўйинлари билан уйғун ҳолда) ижро этиладиган мусиқали драма ёки опера. Драматургия ва театр санъати пайдо бўлишидан кўп асрлар аввал жаҳон ха-лқлари оғзаки ижодида яратилган. И. ХВ асрдан Ғарбий Европа театрларига ҳам кўчиб, ХВИИ—ХВИИИ асрларда кенг тарқалган. Ўзбекистонда И. атамаси истеъмолда бўлмаган бўлсада, унга хос барча белгилар қад. замонларда яратилган оғзаки песаларда мавжуд бўлган. Машарабозлик, қизиқчилик ва қўғирчоқ театрларининг ижодкорлари бундай песалар матнларини ўзлари яратиб, ўзлари кенг халқ оммаси олдида намойиш этганлар. Театршунос олимлар Ўзбекистонда халқ драматургияси ва театри (Бирдиёр шум, Ризо қийиқ, Усмон қизиқ, Рўзигов, Шомат қизиқ, Юсуфжон қизиқ ва б.) намояндаларидан "Мақтанчоқ киши", "Эр ва хотин", "Мударрис", "Судхўр", "Саркардалар", "Уйланиш" ва б. И. — песалар матнларини ёзиб олганлар. Ўзбекистонда ХХ асрнинг 10— 20-й.ларида ўтказилган "Томоша кеча-си", "Театр кечаси", "Шарқ кечаси" каби маданий-оқартув тадбирларида, театр тўдалари томонидан қўйилган спектакллар оралиғида ҳам И.лар кўрсатилган. Кейинчалик Ўзбекистон телевидениесида "Миниатюралар театри", радиосида "Табассум устахонаси" бўлимлари ташкил этилган. Э. Каримов, Р. Каримова, ҳ. Тожибоев, М. Холмедов, О. Асомов ва б. артистлар И.нинг моҳир ижрочиларидир; 2) Фугяда мав-зуларни ҳозирловчи ва боғловчи оралиқепизод; баъзан интерлюдия деб ҳам аталади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил