Интерполяция (лотинча интер - орасида ва полио — текислайман) — 1) математикада — бир неча нуқтада берилган функсия қийматларидан шу нуқталар орасидаги нуқталарда функсиянинг тақрибий қийматини топиш. Интерполяциядан фарқли равишда экстраполясия да функсиянинг тақрибий қиймати берилган нуқталардан ташқаридаги нуқталарда топилади; 2) статистикада — воқеалар қаторинингоралиқ ҳадлари тахминан қийматларини математик усулда ҳисоблаб топиш; қаторнинг номаълум қийматларини топиш. Қаторнинг номаълум қийматлари қаторнинг маълум ҳадлари орқали ҳисоблаб топилади ёки миқдори аниқ бўлган бошқа ҳадлар билан ўзаро боғлиқяиги асосида аниқланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил