Intizom
Интизом — кишилар, жумладан, меҳнат жамоаси аъзоларининг жамиятда таркиб топган ҳуқуқ ва ахлоқ меъёрларига, шунингдек, бирон-бир ташкилот талабларига жавоб берадиган муайян хулқ-атвор ва ўзини тутишга оид тартибқоидалар. Интизом одамларнинг биргаликда яшаши ва фаолият юрити-шини маълум бир тартибга солиб туради. Бунга эса мазкур ижтимоий меъёрлар ва қонунқоидаларни ўзлаштириш, шу билан бирга зарур бўлганда ахлоқий, ҳуқуқий ва маъмурий жавобгарлик ва жазо чораларини қўлланиш йўли билан ҳам эришилади. Интизомнинг қуй-идаги турлари мавжуд: ички интизом (шахснинг ўзини-ўзи интизомлилик руҳида тар-биялаши); ҳамма учун умумий интизом (ху-сусан, давлат интизоми); махсус интизом — муайян ташкилот аъзолари ёки маълум тоифадаги кишилар учунгина белгиланган интизом (мас, меҳнат интизом и, ҳарбий интизом каби).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |