Invariantlik
Инвариантлик — объектнинг маълум ўзгартиргичларга ёки физикавий шароитларга нисбатан ўзгармаслиги, мустақиллиги. Лоренс алмаштиришида нисбатан ўзгармас қолган катталиклар Лоренс инвариантлиги дейилади. Тўрт ўлчамли интервал шундай катталикка мисол бўла олади (қаранг Нисбийлик назарияси). И. тушунчасининг муҳимлиги шундаки, унинг ёрдамида координаталар тизимини танлашга боғлиқ бўлмаган ва текширилаётган объектнинг ички хоссасини таснифлайдиган катталикни ажратиш мумкин. Бирор ўзгартиргичга нисбатан физикавий тизимларнинг ҳаракат тенгламалари инвариантлиги сақланиш қонунига боғлик (яна қ. Инвариантлар)[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |