Инвентарлаш (лотинча инвентариум — хўжалик буюми), йўқлама қилиш; корхоналар, фирмалар, ташкилотларда накд мулк ва товарларнинг, натура ҳолидаги моддий бойликларнинг мавжудлиги ёки ҳолатини, маблағларни мунтазам текшириб туриш, шунингдек, уларнинг моддий бойликларни ҳисобга олиш қайднома (ведомост)ларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадларида даврий қайта ҳисобга олиш. Инвентарлашнинг тўлиқ, қисман, режали ва тўсатдан ўтказиладиган кўринишлари мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил