Инверсия (кимёда) — 1) сиклик молекула конформациясининг ўзгариши, натижада ўринбосарнинг ҳалқага нисбатан жойлашиши ўзгаради. Мас, метилсиклогексан 2 конформациянинг аралашмаси ҳолида мавжуд бўлади, бу аралашмада унинг 2-шакли кўпроқ учрайди 2) 3 валентли "пирамидал" атоми (мас, азот ёки маргимуш) бор молекула конфигурациясининг кўзгудаги аксидек тескари конфигурацияга ўтиши; 3) қанд инверсияси — саҳароза гидролизи (мас, лавлаги қанди) айни вақтда қанд эритмасининг поляризацион нур текислиги бурилиш йўналишини ўзгартириши.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил