Involyusiya
Инволюсия (лот. инволутио — эгиклик, букиклик, ўрама) — 1) биология да — эволюсия жараёнида ўз аҳамиятини йўқотган айрим органларнинг қисман ёки тўлиқ редуксияга учраши (кичрайиб кетиши, йўқолиши). И. органларнинг соддалашуви билан улар морфо-физиологик функсияларининг секинлашуви орқали содир бўлади. (қаранг Паразитизм, Рудимент органлар). Муайян сабабларга кўра ҳажми катталашган органларнинг (масалан: бачадоннинг туғишдан кейин) ўз ҳолатига қайтиши; ёшга қараб организмлар тўқима ва органларининг йўқолиб кетиши; микроблар, бир ҳужайрали хайвонлар ноқулай шароит таъсирида ғайритабиий шаклга кирганида уларнинг қайта тикланиши, дегенерацияен ҳамда гаструлясия жараёнида инвагинация туфайли ҳужайраларнинг ичкарига ботиб кириши ҳам И. дейилади; 2) математикада — текислик (фазо)ни алмаштириш такрорланганда айний алмаштириш берадиган алмаштириш; масалан: инверсия, марказий ёки ўқавий симметрия И. ҳисобланади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |