логан Фихте (1762-1814 йй.)

Таржимаи ҳоли

Немис фалсафасининг кўзга кўринган вакилларидан бири. Фихте ҳунарманд тўқувчи оиласида дунёга келган. У болалик ва ўсмирлик йилларини камбағалликда ўтказди. Тасодифий бир ҳол унинг ўрта мактабни тугатиб, университетга кириб ўқи- шига сабаб бўлди. Маҳаллий заминдор қишлоқдан келган бу боланинг хотирасига қойил қолади, руҳоний ўқиган дуонинг сўзларини ҳеч янглишмай, тўла такрорлашидан ҳайратланиб, уни ҳомийликка олади ва ўқишини давом эттириш учун моддий ёрдам бериб туради. Фихте аввал Иэна умверситетида, кейинчалик Лейпсиг университетининг илоҳиёт факултетларида таълим олади. Фихте илоҳиёт факултетида ўқиб юрган чоғларида фалсафа, адабиёт ва ҳуқуқшунослик фанларини ҳам севиб ўргана бошлади. Бироқ заминдорнинг вафоти Фихтенинг университетни тугатиши учун анча қийинчилик туғдирди. Ҳатто битирув имтиҳонларини топширишга ҳам пул топа олмади. Кейинчалик уни пасторлик лавозимига тайинлашмоқчи бўлганларида, у бу лавозимдан воз кечади. Сабаби университетда ўқиб юрган чоғларида у ҳурфикрликка мубтало бўлган эди. У бир неча йиллар давомида уйда дарс бериш билан тирикчилигини ўтказа бошлади. Франсияда инқилоб бошлангандан кейин у уана ўз ватанига қайтади. 1791-йили Фихте Кенинсберг шаҳрига келиб, Кант билан суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлади. Олдинига Кант уни совуққина кутиб олади. Бу ҳол Фихтени Кантнинг маърузаларидан совий бошлашига олиб келади ва унинг маърузаларини уйқу келтирадиган маърузалар деб билади. Кант Фихтенинг „Ҳар қандай башоратнинг танқидий тажрибаси“ номли рисоласини ўқигач, унга бўлган муносабати ижобий томонга ўзгара бошлайди. Фихтенинг бу асари Кантнинг илоҳиёт тўғрисидаги фикри билан ҳамоҳанг бўлганлиги учун Кант унинг кейинги асарини чоп этишга ёрдам беради. Фихте шундан сўнг тез орада немис зиёлилари ўртасида шуҳрат ва обрўга эга бўла бошлайди. Фихте ўз фалсафий қарашларида ижтимоий онгни ўзгартириш, ижтимоий онг орқали ижтимоий борлиқни ўзгартириш масаласини илгари суради.

Асарлари

„Ҳар қандай башоратнинг танқидий тажрибаси“, „Фанларни ўрганиш асослари“, "Олимнинг мас’улияти ҳақида муҳокамалар, „Табиий ҳуқуқ асослари“ ва бошқ.

Адабиётлар

Ғарб фалсафаси тарихи. Тошкент 2018