Iogann Kepler
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
КЕПЛЕР (Кеплер) Иоганн (1571.27.12, Вайлдер_Штадт, Вюргемберг 1630.15.11, Регенсбург, Бавария) — немис астрономи ва математиги. Тюбинген академиясида таҳсил олган; ўша вақтлари Н. Коперник асарлари билан танишиб чиққан. 1594-йилдан Австриянинг Грац шаҳрида математика ва астрономия уқитувчиси. 1600-йилдан Прага расадхо-насида Т. Браге раҳбарлигида ишлади. К. Прагада оптик асбобларнинг астро-номияга татбиқи ва Қуёш тожига ба-ғишланган "Вителога қўшимчалар" (1604), ўзи ихтиро қилган телескоп ҳақидаги "Диоптрика" (1611) ва бошқа асарларини чоп эттирди. "Янги астрономия" асарида сайёралар ҳаракатига оид дастлабки икки қонунни ифодалаб берди. "Олам гармонияси" асарида (1619) эса 3-қонунни ҳам тавсифлаб берди (қаранг Кеплер қонунлари). "Коперник астрономиясини қисқартириш" асарида (1618-22) ўзининг 3 қонунини барча сайёралар ҳаракати учун, айримлари эса Ой ва Юпитер йўлдошлари учун ҳам ўринли деган тўхтамга келган. К. 1627-йили "Рудолф жадваллари" асаридаги ҳисоблашларига таянган ҳолда 1631-йилда Венера сайёраси Қуёш дискидан ўтишини айтиб берди. Математика соҳасида К.нинг "Вино бочкаларининг янги стереометрияси" асари машҳур бўлиб, унда интеграл ҳисоб ҳақида бошланғич маълумотларга дуч келинади. К.нинг логарифмлар назарияси ва ҳисоблаш усулларига оид бир қатор ишлари маълум.
К.нинг кашфиётлари назарий астрономия тараққиётига асос бўлди.
Адабиёт
- Еремеева А.Н., Видаюшиеся астрономи мира, М., 1966.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |