Иони денгизи

Иони денгизи - Ўрта денгизнинг марказий қисми, Болқон ва Апеннин ярим ороллари ҳамда Крит ва Сицилия ороллари оралигида. Отранто бўғози орқали Адриатика денгизи билан, Мессина бўғози орқали Тиррен денгизи билан қўшилган. Йирик қўлтиқлари: Патраикос, Коринф ва Таранто. Шарқида Иони ороллари бор. Майдон 169 минг км2. Чуқ. 4000 м дан ортиқ (энг чуқур жойи 5121 м). Сув температураси февралда 14°, августда 25,5°. Шўрлиги 38% орол Балиқ (скумбрия, қизил тунец, камбала, кефал) овланади. Йирик портлари: Патри, Керкира — Грецияда, Таранто, Катания — Италияда.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил