Ioni orollari
Иони ороллари — Иони денгизидаги бир туда орол. Болқон я. о. нинг ғарбий қирғоғи яқинида, Грецияга қарашли. Бир неча йирик (Керкира, Лефкас, Кефалиния, Закинф) ва кўпгина майда ороллардан иборат. Майд. 23 минг км2. Кучли зилзилалар бўлиб туради. Оролларнинг ер юзаси тоғли (энг баланд жойи 1628 м), оҳак-тош ва гилли сланецлардан тузилган. Қирғоқлари тик, қулай бухталар бор. Тоғ олдилари ва соҳилдаги пасттекисликларнинг тупроғи унумдор; бу ерларда зайтун, ток, ситрус ўсимликлар ўстирилади. Тоғ ён бағирларида кўпроқ маквис ўсади, айрим жойларда дуб ўрмонлари сақланган. Аҳолиси қўйчилик ва балиқ овлаш билан шуғулланади, водийлар ситрус плантациялари, токзорлар билан банд. И. о. да Керкира, Аргостолион, Закинтас ш.лари, денгиз бўйи иқлим курортлари бор. Туризм ривожланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |