Иония файласуфлари - мил. ав. ВИ—ИВ асрларда Ионияда яшаган юнон файласуфлари. Улар — Фалес, Анаксимандр, Анаксимен (Милет мактаби), эфеслик Гераклит, аполлониялик Диоген. Асосий ғояларидан бири мавжудотнинг бирлиги, барча нарсалар муайян ибтидо (сув, ҳаво, олов) дан пайдо бўлгани тўғрисидаги фикрдир. И. ф. натурфалсафасига гилозоизм хос.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил