Ионловчи нурланиш — зарралар ва электромагнит нурланиш кван-тлари оқими; модда орқали ўтиши унинг атом ва молекулалари ионланишига ва қўзғалишига сабаб бўлади. Ионловчи нурланиш электронлар, позитронлар, протонлар, нейтронлар ва бошқалар элементлар зарралар, шунингдек, атом ядролари ва гамма, рентген ва оптик диапазондаги электромагнит нурланишдан иборат.

Зарядланган зарралар муҳитнинг атом ва молекулалари билан бевосита тўқнашиб ионланишига бирламчи ионланиш; уриб чиқарилган элек-тронларнинг ионланишига икки-ламчи ионланиш дейилади. Муҳитнинг Ионловчи нурланиш таъсирида ионланиши, асосан, Ионловчи нурланишнинг энергиясига, таркибига, зичлигига боғлиқ. Фан ва техникада, биология ва тиббиётда, қишлоқ хўжалиги ва саноатда Ионловчи нурланиш муҳим аҳамиятга эга. Мас, кимёвий реаксиялар Ионловчи нурланиш таъсирида пастроқ температура ва босимда амалга оширилади (қаранг: Радиокимё). Ионловчи нурланиш озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотлари ва бошқани стериллаш ва консервалашда ишлатилади. Ўсимлик ва микроорганизмларда Ионловчи нурланиш таъсири билан ҳар хил мутацияларни келтириб чиқариш мумкин[1].

Ионловчи нурларнинг турлари. Ионловчи нурлар табиати буйича икки катта гуруҳга-корпуспуляр ва квант нурларга булинади. Корпуспуляр нурлар ўта майда, элементар заррачалардан таркиб топган.

Эслатма. Моддий муҳит атом ва молекулалардан таркиб топган. Атом кимёвий булинмайдиган энг кичик заррача бўлиб, (атом — булинмас демакдир) тузилиши — мусбат зарядли, огир ядро ва унинг атрофида айланувчи электронлардан таркиб топган. Атом ядроси нуклонлар деб аталмиш (нуклеус — ядро) заррачалардан таркиб топган. Нуклонлар икки хил, мусбат зарядли зарачалар — протонлар ва зарядсиз заррачалар –нейтронлардан иборат. Протон ва нейтронлар массаси атом масса бирлигига, яни 1га тенг. Протонлар заряди +1га тенг. Электронлар заряди –1, массаси ута кичик, 1/1837 атом масса бирлигига тенг заррачалардир. Атом массасини белгилашда электрон массаси эътиборга олинмайди. Электронлар, протонлар, нейтронлар элементлар заррачалар ҳисобланади, улардан атомлар таркиб топади. Бу заррачалар, алоҳида ёки турли нисбатда боғланган холатда, нур сифатида намоён булиши мумкин. Протон ва нейтронлар тугал заррачалар булмай, янада кичик заррачалардан таркиб топган, хозирги пайтда 40 га якин заррачалар тафовутланади.

Алфа (α) нурлар — таркиби гелий атоми ядросига ухшаш, 2 протон ва 2 нейтрондан иборат заррачалар окими (42Не). Алфа заррачанинг массаси 4 атом масса бирлигига тенг, заряди +2. Бу нур асосан табиий радиоактив моддалар (уран, радий, торий, полоний, родон ва бошкалар) дан тарқалади. Алфа заррачаларнинг муҳитдан ўтувчанлиги кичик бўлиб, энергиясига боғлик холда ҳавода 1-16 см (ўрта ҳисобда 10 см), юмшок тукималарда бир неча ун микронни ташкил қилади (0,1 мм-дан ошмайди) алфа нурлар одам терисининг шох қатламида деярли тўлиқ тутилиб қолади.

Алфа заррачалар муҳитдан утаётиб атом электронларига тукнашиб, уларни орбитадан уриб чикаради ва бунинг учун ўрта ҳисобда 35 ЭВ энергия сарф қилади. Радиоактив атомлардан учиб чикувчи алфа-заррачалар энергияси 2-11 МЕВ (милион ЭВ) ни ташкил қилади. Заррачалар муҳитдан тўғри йўналиш билан ўтади, ўз йўлида дастлаб нисбатан сийрак, унинг нихоясида ута зич ионлар — ионизация устуни ҳосил қилади. Алфа нурлари воситасида ташкаридан нурлаш биологик узгаришлар чақирмайди, чунки бу нурлар ютилган терининг шох қатлами ўлик ҳужайраларидир. Аксинча, алфа нури манбасининг организмга кириши (ички нурлаш) чуқур ўзгаришлар келтириб чиқаради. Бу шароитда, нур тирик ҳужайралар орқали ўтади, унда кучли ионизация ва биологик ўзгаришлар чакиради.

Бета нурлар (β) асосан манфий зарядли заррачалар — электронлар (э-) ёки уларнинг акс заррачаси позитронлар (э+) окимидир. Бу нурлар энгил заррачаларга киради. Аксарият бета нурлар суний радиактив моддалардан таркалади. Утувчанлиги хавода 10 метр, юмшок тукималарда 1 смгача, кургошинда 0,3 мм. Бета заррача манфий зарядли булгани учун муҳит атомлари электронларининг электр майдонида итарилади, массаси кичик булгани туфайли осонлик билан уз юналишини узгартиради ва эгри чизикли йўл (трек) ҳосил қилади. Нур дастаси аник чекланмайди. Ионлаштириш қобилияти кучсиз — хавода 1 см масофада 50-100 жуфт ион ҳосил қилади. Алфа нурлари эса шу масофада бир неча ўн минг жуфт ион ҳосил қилади.

Бета нурлари ташки нурлашда тери ва унинг ости қатламларида биологик ўзгаришлар чақиради. Ички нурлашда алоҳида бета заррача чакирган узгаришлар, ионлар зичлигига боглик холда, алфа-заррага нисбатан деярли 10 баробар кучсиз. Радиоактив моддалардан тарқалган β нурлар воситасида ташки нурлаш тиббиётда асосан тери касалликларини даволашда ишлатилади.

Тиббиёт амалиётида махсус тезлатгичларда (бетатронлар ва циклотронларда ҳосил қилинган) юқори энергияли (мегаволтли) электронлар оқими ҳам қўлланилади.

Бу нурлар тукималарда анча чуқурликка кириши мумкин.

Позитронлар — электронларнинг акс заррачаси бўлиб, уларнинг заряди ва массасининг катталиги бир хил, аммо заряднинг ҳарактери тескари- мусбат. Позитронлар ўз акс заррачалари электронлар билан тўнаш келганча яшайди. Тўқнашиш уларнинг аннигиляцияси, бир-бирини юк қилишга олиб келади. Улар урнида иккита квант ҳосил бўлади. Бу квантлар, атом электронларига тўқнаш келиб ютилади.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил