Иононлар — сиклогексен қаторининг тўйинмаган кетонлари; рангсиз, хушбўй суюқликлар. Спиртда яхши эрийди. И. жумласига ионон ва унинг гомологлари (метилионон, ирон ва уларнинг изомерлари) киради. И.нинг бир неча изомери бор, улардан изомерининг ҳиди жуда ёқимли. Иононнинг суюлтирилган эритмаларидан бинафша ҳиди келади. Атир-упа, хушбўй совунлар, озиқовқат эссенсиялари ва А витамин и. ч.да қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил