Iordan (daryo)
Иордан ёки Урдун Наҳр ушшариъа — Ғарбий Осиёдаги дарё, кўп қисми Иордания худудида. Узунлиги 252 км. Жабал уш-Шайх (Ҳармун) тизмасидан бошланади. Меридионал йўналишдаги Ҳор (Ал-ҳор) тектоник чўкмасидан оқиб, чучук сувли Ҳавла ва Табария (Ғани-сарет) кўллари орқали ўтади ва Ўлик денгизга қуйилади. Иорданнинг юқори оқимида водийси тор, остоналардан ўтган жойларда шаршаралар ҳосил қилган. Сув сарфи 50 м3/сек. Грунт ва кўллардан сув олади. Энг катта ирмоғи — Ярмукнинг Иорданга қуйилишига яқин жойда тўғон ва катта ГЕС қурилган. Дарёдан суғоришда фойдаланилади. Иордан водийси — Иорданиянинг асосий деҳқончилик раёни.[1]
| Иордан (дарё) | |
|---|---|
|
| |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |