Иордан (485—?) — тарихчи. Асли остготлардан бўлган. 505—536 йилларда Византиянинг йирик саркардаси Гунтигис База ҳузурида котиб бўлиб ишлаган. И.нинг машҳур "Гетика" ("Гетларнинг келиб чиқиши ва фаолияти") (551-й.) асарида Шарқий Европа, Қора денгизнинг шим. қирғоқларида ИВ—ВИ асрларда яшаган гот, бир қатор туркий, славян қабилалари тўғрисида қимматли маълумотлар берилган. Айниқса, гун-нлар, кутурғурлар, утурғурлар ва б. туркий қабилалар, уларнинг келиб чиқи-ши, тарихи тўғрисида маълумотлар эътиборга сазовор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил