Iosif Radun
Иосиф Вениаминович Радун (1911.31.7, Мелитопол шаҳри — 1988) — режиссёр, педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1965). Москва театр санъати институтини тугатган (1939). Тошкент ёш томошабинлар театрида бош режиссёр (1947—48), айни вақтда Рус академик драма театрида (1945—46) режиссёр 1945-йилдан Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида кафедра мудири, доцент (1948-йилдан) бўлиб ишлаган. Ўзбекистон театрларида кўпгина спектакллар ["Ваня тоға" (А. Чехов), „Шоҳ Эдип“ (Софокл), „Ревизор“ (Н. Гогол), „Отелло“ (У. Шекспир), „Қўзибулоқ қишлоғи“ (Лопе де Вега), „Уч бахрдир“ (Т. Собиров), „Кимга тўй, кимга аза“ (Н. Сафаров), „Зарафшон қизи“ (Д. Файзий) ва бошқа] саҳналаштириб, ўзбек театри санъати ривожига муносиб ҳисса қўшди[1].
| Иосиф Радун |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |