Ипак безлари — капалак қуртларининг ривожланиши даврида ипак ишлаб чиқарувчи безлари. И. б. ишлаб чиқарадиган суюклик ҳавода қотиб, ипак ипга айланади. Ипак ипи турли ҳашаротларда турли функсияни бажаради. Мас, олма қурти ғумбакка айланиш даврида ипак ипидан дарахт шохидан пастга тушиш учун фойдаланади; оқ капалак гумбаги иплар ёрдамида турли субстратга ёпишиб олади; олма куяси иплар билан дарахт новдаси ва баргларини тўрга ўхшаб ўраб олади ёки ғилоф тўқийди ва унинг ичида ғумбак-ка айланади; ипак қурти пилла ўрайди. Битта ипак қурти ипак безларидан 100—1500 м гача, ҳатто, ундан ҳам кўпроқ ипак ипи ажратиши мумкин. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил