Ипак қурти — ҳашаротлар синфи, тангақанотлилар туркуми тут ва эман ипак қурти оиласига кирадиган капалакларнинг қуртлик (личинка) даври. Ипак қуртлари Бомбйcидаэ ва Сатурнидаэ оилаларига бўлинади. Бомбйcидаэ оиласига хонакилаштирилган тут ипак қурти (20 га яқин тури бор), Сатурнидаэ оиласига эса ёввойи (эман) ипак қуртлари киради.

Эман ипак қурти бир йилда бир, икки, баъзан уч авлод беради ва эман дарахти барги билан озиқланади. Хитой, япон, ҳинд эман ипак қурти турлари мавжуд.

Тут ипак қурти тут барги билан озиқланади ва бир йилда неча авлод беришига қараб монволтин (бир авлод]]), биоволтин (икки авлод) ва поливолтин (иккитадан ортиқ авлод берадиган) зотларига бўлинади. Ипак қуртлари ўз ривожланишида тухум, қурт, ғумбак ва капалак босқичларини ўтади, сўнгги капалаклик даврида ипак қурти батамом вояга етган бўлиб, урчиш қобилиятига эга бўлади. Унинг қуртлик даври 5 ёшдан иборат. 1 ёшдан 2-ёшга ўтишда пуст ташлайди. Ипак қурти бўйи 1-ёши бошида 3—4 миллиметр бўлиб, 5-ёши охирида 85—88 миллиметрга; вазни 0,0004 граммдан 3,5—5,0 граммга етади. Битта қурт ҳаётида 20—25 грамм барг (75—80 фоизини 5-ёшида) ейди.

Ипак қурти гавдаси бош, кўкрак ва қорин қисмларидан иборат. Қурт ёшлигида унинг боши қора тусда бўлиб, ёши катталашиб, қурт ўсган сари оқариб боради ва 5-ёшда қўнғир-жигарранг тусга киради. Бошининг устки қисмида мўйлов, оғиз ва ипак чиқарувчи найчаси, икки ён томонларида кўзлар жойлашган. Қурт бошининг остки томонида оғиз бўшлиғи ва унинг икки ёнида арра тишли устки жағ-ғажиш органи бўлиб, шу жағлар воситаси билан баргни кемиради. Қурт кўкрак қисми 3 бўғимдан иборат, ҳар бир бўғимнинг остки қисмида бир жуфтдан оёқчалари жойлашган. Қорин ипак курти танасининг бирмунча узун қисми бўлиб, 9 бўғимдан иборат; 8-бўғимининг уст томонида этдор чиқиғи — пихи, 9-буғимида эса орқа чиқариш тешиги бор.

Ипак қуртининг танасида 9 жуфт нафас йўли — тешиги бор. Бу нафас йўллари биринчи кўкрак буғимининг ҳамда қорин қисмидаги олдинги 8 буғимининг ён томонларида тухум шаклидаги доғ кўринишида жойлашган.

Ипак қуртинингда 8 жуфт оёқ бўлади, бундан 3 жуфти кўкрак бўғимларида ва 5 жуфти қорин бўғимларида жойлашган.

Қуртлик даври моноволтин зотларда 25—27 кун, биволтин зотларда 20 кун. Шу даврда қурт 4 марта пўст ташлаб, 5-ёшни ўтайди ва пилла ўрашга киришади. Пилла ўраш 3 кун давом этади. Қурт пилла ичида ғумбакка айланади. Ғумбаклик даври ҳароратга қараб, 2—3 ҳафта давом этади. Ғумбак танаси дуксимон бўлиб, хитин билан қопланган, ҳаракатланмайди. Ривожланиш давом этиб, ғумбак капалакка айланади.

Капалак оғзидан махсус суюқлик чиқариб, пилланинг бир учини ҳўллайди. Капалак пилланинг елим моддаси эриган ўша жойни оёқлари билан сўриб тешик очади ва ташқарига чиқади. Капалак ҳаво ҳароратига қараб, 5—10 кун яшайди. Эркак ва урғочи капалаклар бир-бири билан жуфтлашганидан кейин урғочи капалак тухум ташлайди

Марказий Осиёда

Ўзбекистонда фақат тут ипак қурти боқилади.

Яна қаранг

Адабиёт

  • Рождественский К.М., Тоиров 3. Т., Тут ипак қурти биологияси, Т., 1965;
  • Абдурақмонов А., Рождественский К. М., Ипак қурти наслчилиги ва уруғчилиги, Т., 1991.
  • Клара Солшова, Ҳомидий Ҳомид ибн Соқий.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил