Ipoteka bank
Ипотека банк — Ўзбекистондаги хорижий инвестор улуши иштирокидаги универсал банкдир. Ипотека банк Ўзбекистон банк тизимида жами активлари бўйича 7.1% улуш билан 5-позицияда жойлашган[1]. Ипотека-банк ипотека кредитлари бериш ва уй-жой қурилишини молиялаш бўйича етарли тажрибага эга банк ҳисобланади[2].
2023-йил 13-июн санасида ОТП Банк Ипотека банкининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига тегишли аксиялардан 73.71% сотиб олиб унинг асосий аксиядорига айланди ҳамда шу санадан бошлаб Ипотека банк расман ОТП Гуруҳи аъзосига айланди[3].
Банк юридик ва жисмоний шахслардан омонатларни қабул қилади, кредитлар беради, Ўзбекистон ва хорижга пул ўтказмалари хизматларини кўрсатади. Банк 39 та филиал ва 200 дан ортиқ банк хизматлари марказлари орқали 1,6 миллиондан ортиқ корпоратив ва чакана мижозларга хизмат кўрсатади[4].
Ипотека-банк Халқаро молия корпорациаси (ХМК) билан биргаликда ҳорижий корпоратив бошқарувни жорий қилган[5].
Банк тарихи
1996-йил уй-жой билан таъминлаш шароитларини яхшилаш мақсадида „Тошкент уй-жой жамғарма банки“ ташкил этилади[6].
1997-йилда уй-жой фондини молиялаштиришни бутун Ўзбекистон миқёсида оммалаштириш мақсадида „Ўзбекистон Уй-жой жамғарма банки“ ташкил этилади[7].
2005-йилга келиб Ўзбекистон „Уй-жой жамғарма банки“ ҳамда „Замин-банк“и билан ўзаро бирлаштирилиши натижасида Ўзбекистондаги илк ихтисослаштирилган ипотека кредитлаш банки сифатида „Ипотека-банк“ АТБ ташкил этилади[8].
2007-йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ипотека-банкига Ўзбекистонда аксиядорлик тижорат банки сифатда банк ва валюта фаолиятини амалга ошириш учун қайта расмийлаштирган 74-сонли лицензиясини беради[9].
Банк Моодй’с рейтинг агентлигининг Б1 („Барқарор“ истиқболдаги) рейтингига эга бўлган Ўзбекистондаги биринчи банк ҳисобланади[10].
2017-йилдан 2018-йилгача Ипотека-банки Халқаро молия корпорацияси (ХМК) билан банкни институционал ўзгартириш бўйича келишув имзолайди. Шундан сўнг, банк ХМК экспертлари билан кенг кўламли трансформация жараёнини бошлайди[11].
2019-йилда Халқаро молия корпорацияси томонидан Ипотека-банкига 35 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги банкнинг аксияларига айирбошланадиган кредит линияси ажратилади.[12].
2020-йилга келиб, Ипотека-банки Лондон Фонд биржасида 300 млн. АҚШ доллари миқдорида халқаро облигасияларини чиқаради[13]. Ипотека-банки 2021-йилда янги ривожланиш стратегияси, бизнес моделини, янги ташкилий тузилмага эга корпоратив бошқарув тизими, рискларни бошқариш тизими, андеррайтинг ва турли масофавий хизматларни жорий қилади.
Шунингдек, банк Халқаро Вена фонд биржасида миллий валютада 785 миллиард сўм (75 миллион АҚШ доллари) миқдорида еврооблигацияларни чиқарган[14].
ОТПга сотиш
2020-йил сўнгига келиб ОТП гуруҳи Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакатдаги банк секторини хусусийлаштириш бўйича мулоқотларни бошлайди[15]. 2021-йил сентабр ойида, Венгриянинг „ОТП Банк Груп“ компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан „Ипотека-банк“ аксияларининг асосий улушини сотиб олиш бўйича меморандум имзолайди. 2022-йилнинг 12-декабр куни „Ҳилтон Ташкент Cитй“ меҳмонхонасида Венгриянинг ОТП банки Ўзбекистоннинг „Ипотека-банк“ аксиядорлик тижорат ипотека банкини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади. 2023-йил март ойида Ипотека банки 324 млн. АҚШ долларига сотилиши маълум қилинади[16]. 2023-йил 17-май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЙТТБ) Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган бизнес-форумида ОТП банк бош директори ўринбосари Ласло Вулф ОТП гуруҳи банкни икки ҳафта ичида сотиб олинишини маълум қилади[17].
Биз 2022-йил декабр ойида Ипотека-банкнинг 70 фоиз улушини сотиб олиш бўйича шартнома имзоладик ва банкни ривожлантириш бўйича ишларни бошладик. Биз ҳали шартномани ёпмадик, лекин икки ҳафта ичида уни ёпишга умид қиламиз. Лекин шартнома имзолангандан бери банк билан жуда фаол алоқадамиз— Лусло Вулф
2023-йил 13-июнда банкни сотиб олишнинг биринчи босқичи якунланиб, ОТП Банк томонидан Ипотека-банкнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига тегишли аксияларининг 73.71% сотиб олинади. Банкнинг қолган 25% 3 йил ичида сотиб олиниши режалаштирилган. Шу кундан эътиборан ОТП Банк Ипотека-банкнинг қонуний назорат органига айланди. Келишувга кўра, ОТП банк Ипотека-банкнинг 73,71 фоиз эгалиги билан асосий аксиядорига ҳамда билвосита банкка тегишли молиявий лизинг билан шуғулланувчи „Ипотека лизинг“ ва суғурта хизматларини таклиф қилувчи „Имкон-Суғурта“ жамиятларининг эгасига айланди. Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ОТП Банк билан ҳамкорликда келгусида Ипотека-банкни молиявий ва трансформация жараёнларини қўллаб-қувватлашни давом эттиради[18].
ОТП Банк каби йирик хорижий банкнинг маҳаллий бозорга кириши рақобатни кучайтиришга, корпоратив бошқарув стандартларини такомиллаштиришга ва банк хизматлари сифатини оширишга ёрдам беради.
ОТП Гроуп
ОТП гуруҳи Марказий ва Шарқий Европа минтақасидаги юқори рентабеллик ҳамда барқарор капитал ва ликвидлик позициясига эга бўлган энг тез ривожланаётган етакчи банк гуруҳларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиёнинг 12 мамлакатида 41 000 дан ортиқ ходимга эга бўлган гуруҳ 17,5 миллиондан ортиқ мижозларга универсал молиявий хизматлар кўрсатади. Марказий ва Шарқий Европа банк секторидаги энг фаол консолидатор сифатида Гуруҳ 2000-йилларнинг бошидан буён 23 та банкни муваффақиятли сотиб олди ва бирлаштирди. Банк ҳозирда Венгрия, Болгария, Сербия, Черногория ва Словенияда бозор етакчиси ҳисобланади. ОТП гуруҳи штаб-квартираси Венгрияда жойлашган бўлиб, мулкчиликнинг диверсификацияланган ва шаффоф тузилмасига эга. Банк гуруҳи 1995-йилдан Будапешт фонд биржасида рўйхатга олинган[15].
Банк менеджменти
Банкда Акциядорлар, Кузатув кенгаши ва Бошқарувни ўз ичига олган корпоратив бошқарув тизими мавжуд.
Банк Кузатув кенгаши таркибида беш нафар халқаро банк ва молиявий тажрибага эга мустақил аъзолар мавжуд.
Банк Кузатув кенгаши раиси — халқаро банк соҳасида муносиб тажрибага эга ОТП Банк Плc Бош директор ўринбосари Ласло Вулф ҳисобланади[19].
„Ипотека-банк“ Бошқаруви раиси лавозимига банк соҳасида катта тажрибага эга Элёр Иномжонов 2021-йил 12-Февралда тайинланган[20].
Банк бизнеси
Ипотека-банкнинг бизнес тузилмаси бизнеснинг учта йўналиши: корпоратив, кичик ва чакана бизнес йўналишлари бўйича ташкил этилган.
Банкнинг асосий фаолиятига кредитлаш, чакана хизматлар, қимматли қоғозлар билан операциялар, чет эл валюталари билан операциялар ва савдони молиялаштириш кабилар киради.
Ипотека-банк, ХМК билан уч йиллик трансформация давомида, янги бизнес моделини яратди ва анъанавий коммуникацияларни мижозларга йўналтирилган инновацион тизим билан алмаштирди[21].
Банк рейтинглари
Ипотека-банк учта йирик рейтинг агентликларининг қуйидаги узоқ муддатли рейтингларига эга:
Фитч Ратингс рейтинг агентлигининг „ББ‑“ даражадаги истиқболи Барқарор рейтинги[22],
Моодй’с рейтинг агентлигининг „Б1“ даражадаги истиқболи Ижобий рейтинги[23],
С&П Глобал рейтинг агентлигининг „ББ‑“ даражадаги истиқболи Барқарор рейтинги[24].
Банк аксиядорлари
2023-йил 1-ноябр ҳолатига кўра, аксиядорларнинг Ипотека-банк устав капиталидаги улуши қуйидагича:
| № | Аксиядорларнинг номи (тоифаси) | Устав капиталидаги улуш, % |
| 1 | ОТП Банк Плc. | 73,81% |
| 2 | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги | 24,54% |
| 3 | Бошқа юридик шахслар (аксиядорлар сони 4 632 та) | 1,22% |
| 4 | Жисмоний шахслар (аксиядорлар сони 14 145) | 0,43% |
| Устав капитали (акциядорларнинг умумий сони — 18 779) | 2 989 584 338 941 |
Ипотека-банкнинг асосий аксиядори Венгрияниг ОТП Банк Плc. бўлиб, банкнинг овоз берувчи аксияларининг 73,81 фоиз улушига эгалик қилади. Банкнинг қолган аксиялари юридик ва жисмоний шахс инвесторлар орасида тақсимланган.
Банк шўба корхоналари
2023-йил 1-ноябр ҳолатига Ипотекабанк иштирок этган шўба корхона ва жамиятлардаги улуши қуйидагича:
| Корхона номи | Корхонадаги улуши | Ташкил топган санаси | Фаолият доираси | Давлат | |
| Банкнинг шўба корхоналардаги бевосита улуши: | |||||
| Ипотека Лизинг МCҲЖ | 100% | 2017 | Лизинг | Ўзбекистон | |
| Имкон-суғурта МCҲЖ | 100% | 2019 | Суғурта | Ўзбекистон | |
| Банкнинг жамиятлардаги улуши: | |||||
| Компания по рефинансированию ипотеки в Узбекистане АЖ | 20% | 2020 | Инвестиция | Ўзбекистон | |
Банк мукофотлари
- Cентрал Асиа Эмплоер Бранд Аwард 2019 — учта номинация ғолиби: „Яхши ишлар“, „Иш берувчи имиджи“ анд „Йил ютуғи“[25].
Расмий иловаси
Банкнинг расмий иловаси — Ипотека-Ретаил, Андроид ва ИОС операцион тизимлари учун ишлаб чиқарилган.[29]
Манбалар
- ↑ О'збекистон Республикаси Марказий банки. „Банк тизимининг таққослама кўрсаткичлари тўғрисида ма’лумот“.
- ↑ О’збекистон Банклар ассоциацияси. „Банклар рейтинги“. 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июн.
- ↑ "Ипотека-банк"АТИБ. „Ипотекабанк.уз“.
- ↑ О'збекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбаг'алликни қисқартириш вазирлиги. „ОТП Банк намерен приобрести контрольный пакет акций узбекского «Ипотека-банка»“ (ру). 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июн.
- ↑ уза.уз. „Мижозлар манфаат – энг олий мақсад“.
- ↑ лех.уз. „Оъзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 31.01.1996-йилдаги ПФ-1366-сон“.
- ↑ лех.уз. „О'збекистон Президентининг Фармони, 24.03.1997-йилдаги ПФ-1739-сон“ (уз).
- ↑ лех.уз. „О'збекистон Президентининг Қарори, 16.02.2005-йилдаги ПҚ-10-сон“.
- ↑ cбу.уз. „"Ипотека-банк" аксиядорлик тижорат ипотека банки“. 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июн.
- ↑ „Моодй'с - cредит ратингс, ресеарч, тоолс анд аналйсис фор тҳе глобал cапитал маркец“ (эн). www.моодйс.cом. Қаралди: 2022-йил 8-январ.
- ↑ „«Ипотека-банк» разработал программу трансформации“ (ру). УзДаилй.уз. Қаралди: 2022-йил 8-январ.
- ↑ ревиэw.уз. „ИФC ипотека-банкга 35 млн. АҚШ доллари эквивалентида миллий валютадаги заём бермоқда“.
- ↑ ревиэw.уз. „ипотека-банк халқаро облигасияларини йирик хорижий инвесторларга сотди“.
- ↑ банк.уз. „Ипотека-банк Ўзбекистон банклари орасида биринчилардан бўлиб халқаро молия бозорига миллий валютада еврооблигасия чиқаришга муваффақ бўлди“.
- ↑ 15,0 15,1 „Трансаcтион cлосед: ОТП Банк энтеред тҳе Cентрал Асиан регион бй аcқуиринг Узбекистан’с Ипотека Банк“ (эн) (2023-йил 13-июн). Қаралди: 15.07.23.
- ↑ „Определены задачи в сфере приватизации“ (ру). пресидент.уз (2023-йил 24-март). Қаралди: 15.07.23.
- ↑ „ОТП Банк планирует закрыть первую сделку по приватизации «Ипотека-банка» в течение двух недель“ (ру). газета.уз. Қаралди: 15.07.23.
- ↑ „«Ипотека-банк» был приватизирован за $324 млн“ (ру). газета.уз (25 марта 2023). Қаралди: 15.07.23.
- ↑ „Ласло Wолф - Чаирман оф тҳе Супервисорй Боард“ (эн-УС). Ипотекабанк.уз. Қаралди: 2022-йил 10-январ.
- ↑ банк.уз. „Иномжонов Элёр Исроилович банкнинг бошқарув Раиси лавозимига тайинланди.“.
- ↑ узрепорт.неwс. „«Ипотека-банк» будет трансформирован и приватизирован с участием МФК“.
- ↑ фитчратингс.cом. „Фитч Аффирмс Ипотека-Банк ат 'ББ-'; Оутлоок Стабле“.
- ↑ ипотекабанк.уз. „Кредит рейтинги“.
- ↑ cбондс.cом. „С&П Глобал Ратингс аффирмс Ипотека Банк ат "ББ-" (Лоcал Cурренcй ЛТ cредит ратинг); оутлоок стабле“.
- ↑ кун.уз. „АКИБ «Ипотека-банк» признан самым лучшим в центральной Азии в трех номинациях в области ҲР – Cентрал Асиа Эмплоер Бранд Аwард 2019“.
- ↑ уза.уз „Итоговый список победителей конкурса "Выбор года-2019"“ (ру). Уза.уз (2020-йил 17-январ). Қаралди: 2022-йил 10-январ.
- ↑ банк.уз. „ИПОТЕКА-БАНК ҲР СОҲАСИДАГИ ЮТУҚЛАРИ УЧУН НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ БЎЛДИ“.
- ↑ „УЗCАРД ФОРУМ 2023 состоялся в Ташкенте“ (2023-йил 27-октябр). 2023-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-ноябр.
- ↑ ҳттпс://депозит.уз/партнерс/банкс/ипотека-банк
| Банкга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |