Ипохондрия (юн. ҳупочондрион — қовурғалар ости, биқин), ипохондрия синдроми — руҳий ҳолат; ўз соғлиғига ва умуман ҳаётига ҳаддан ташқари шубҳа билан қараш, бирор касаллиги бўлса, ошириб юбориш ва ўзида йўқ касалликни бор деб билиш. И. киши ҳарак-терининг бир хусусияти ёки энди бошланган бирор руҳий касаллик ифодаси бўлиши мумкин. И.да бемор танасининг турли қисмларида бирор хасталикка "тааллуқли" (мас, қичима, оғриқ, юрак ўйнаши) нохуш ҳислар сеза бошлайди ва бутун диққатини шунга қара-тади; шифокорнинг ҳеч қандай касалингиз йўқ деганига ишонмай, бошқа мутахассисга кўрсатади ва уни тезроқ тузатиш чораларини кўришга ундайди. И. кўпинча ўлим ва тузалмаслик хавфи билан кечади. И.да "хасталик" белгилари ниҳоятда турли-туманлиги, ҳақиқатдан йироклиги билан ажралиб туради ва бунга нисбатан уларда танқид йўқолган бўлади. Беморлар ўта безовта бўлиб, турли соҳа врачлари, табиблар ва ҳоказога мурожаат этади, ўзларидаги "хасталик" белгиларини ниҳоятда кўпиртириб кўрсатади, тезроқ тузатиш тадбирларини кўришга қистайди, йиғлайди ва ҳоказо. Кўпинча улар ўзларини хавфли ўсма (рак), сил, оқ қон (лейкоз), юрак касалликлари билан оғриган қилиб кўрса-тишади. И. шилқимлик, депрессив, па-раноял ва параноид синдромлари кўри-нишида кечади. И. невроз, шизофрения ва ҳоказо касалликларда учрайди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил