Ипполит Иванович Гранитов (1900-йил, 2-ноябр, ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилояти Чактак қишлоғи — 1981.31.10, Тошкент) — геоботаник. Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1968), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1965), профессор (1960), биология фанлари доктори (1961), Ўрта Осиё университетини тугатган (1930). 1960-йилдан кафедра мудири. Ўрта Осиё бўйлаб ўтказилган бир қанча экспедицияларда қатнашган. Ўрта Осиё ўтлоқларидан тўғри ва унумли фойдаланиш, ўтлоқлар ҳосилдорлигини ошириш, айниқса, Ўзбекистон чўл ўсимликлари генезиси тўғрисидаги масалаларни қал қилишга ҳисса қўшган.

Аc: Ўсимликлар қоплами, Т., 1949; Жануби Ғарбий Қизилқум ўсимликлари қоплами [2 жилдли], Т., 1964, 1967.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил