Иппология (юнонча: — от ва ...логия) — отлар тўғрисидаги фан. И.га оид биринчи ёзма асарлар мил. ав. бир неча юз йил олдин Юнонистонда вужудга келган бўлиб, унда отнинг гавда тузилиши, феъл-атвори ва отлардан фойдаланиш каби маълумотлар баён этилган. Кейинги аерларда И. доираси то-бора кенгайиб борди. ХХ аср бошларига келиб И. отларнинг эволюсияси ва уларни хонакилаштириш; анатомияси ва физиологияси; урчитиш усуллари ва кўпайтириш биологияси; зотларни тако-миллаштириш ва янги от зотларини яратиш, наслчилик ишлари; от синовларини ўтказиш; отда юриш санъати ва назарияси; миллий от ўйинлари ва б. ҳақидаги кўпгина бўлимларни ўз ичига олган фанга айланди. Ўрта Осиё отларни хонакилаштиришнинг қад. маданий марказларидан бири ҳисобланади (қаранг Йилқичилик).

Ад.:Тўрақулов 3. Т., ХолмирзаевД., Мухторов А., Йилқичилик. Т., 1985.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил