Iqlim boniteti
Иқлим бонитети (лот. бонитас -яхши сифатли, асл) — иқлимга боғлиқ унумдорликни бахрлаш. Абсолют (ҳосилдорлик каби с/га) ёки нисбий катталиклар (баллар) билан ифодаланади. И.б. ҳудуднинг икдим ресурсларини қишлоқ хўжалиги экинларини ўстиришга қулайлик даражасига қараб таққослашга имкон беради ва тупроқни қиёсий баҳолаш (қаранг Тупроқ бонитировкаси) билан биргаликда табиий шароитларнинг турли тупроқ-иқлим зоналарида иқтисодий са-марадорлиги даражасини кўрсатувчи муҳим тавсифномаси ҳисобланади. Иқлимни баҳолашнинг бир қатор усуллари ишлаб чиқилган. Бу усуллар ўсимликнинг ҳосилдорлигини иссиқпик ва нам ресурслари билан боғлаб ва уларни ўсимликнинг ҳақиқий ва потенсиал биологик маҳсулдорлигига қараб ба-қолашни назарда тутадиган миқдорий муносабатларга асосланади. Рус олими Д. И. Шашко таклиф этган иқлим унумдорлигини баҳолаш усули кенг қўлланади. Деҳқончилик тармокларида иқлимнинг ҳақиқий унумдорлигини баҳолашда ресурслардан фойдаланиш коэффициенти қўлланади. Бу коэффициент, мас, ғўзанинг ривожланиши учун зарур бўлган 10° дан юқори кўп йиллик ўртача ҳароратлар йиғиндисини ҳақиқий ҳарорат йиғиндисига нисбати билан ифодаланади. Ҳисоблар намлик оптимал шароитларда экиннинг потенсиал ҳосилдорлиги ҳақиқий ҳосилдорликка нисбатан 2—3 марта кўплигини кўрсатади. Бу эса катта энергетика резервларидан рационал фойдаланиш учун агротехника тадбирлар мажмуи билан бирга ўсимликларнинг Қуёш ёруғлигини фотосинтезлашда ҳозирги ўртача 3% га нисбатан фойдали иш коэффициенти юқори бўлган янги навларини яратиш зарурлигини тақозо этади.
Ҳамид Абдуллаев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |