Iqlim mavsumlari
Иқлим мавсумлари - йилнинг иқлим хусусиятлари бўйича бўлинадиган қисмлари. И.м. ва уларнинг давомийлиги ер шарининг турли раёнларида турлича бўлган. Намлик бир текис, температура амплитудаси кичик экватор минтақасида йилни И.м.га ажратишга ҳожат йўқ. Ёғинларнинг йиллик ўзгариши яққол ифодаланган субекваториал минтақалар қуруқ ва ёғинли И.м.га ажратилади. Муссонли тропикларда қуруқ қиш ва намли ёздан ташқари, муссонлар алмашинувида қисқа ўтиш мавсумларига ҳам ажратилади, бунда ёзги муссон бошланиши олдидаги баҳор кўпчилик ҳолларда ёзга қараганда илиқроқ келади. Ўрта кенгликларда, хусусан, Ўзбекистонда 4 та мустақил мавсум (баҳор, ёз, куз, қиш) яхши ифодаланган. Қутб раёнларида баҳор ва куз қисқа ўтиш мавсумларига айланади.
Тропик минтақаларда (шим. ва жан. тропиклар оралиғида) Қуёш йилда 2 марта зенитда бўлади: экваторда кун-дуз давомийлиги бутун йил давомида 12 соатга тенг , тропик минтақаларда эса 11 — 13 соатгача оралиқда ўзгаради. Тропик минтақада атмосферанинг юқори чегарасига келадиган қуёш радиациясининг йил давомидаги оқими кичик амплитудали ўзгаради ва икки-та максимумга эришади. Ўрта минтақаларда атмосфера юқори чегарасида горизонтал юзага келувчи қуёш радиацияси оқими тропикдаги оқимдан кам фарқланади: Қуёшнинг кичик баландлиги кундузнинг узоқ давомийлиги қисобига қопланади. Аммо, қишда радиация оқими қутб томон кенглик бўйича тез камайиб боради. Қутбий кенгликларда кундузларнинг узоқ давомийлиги туфайли ёзги радиация оқими етарлича катта. Ёзги қуёш тик туриши кунида қутбда горизонтал юзага келувчи радиация ҳатто экваторга қараганда кўпроқ. Бироқ қутбда кишки ярим йилликда радиация оқими умуман кузатилмайди.
Йўлдош Тоғаймуродов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |