Иқто, иқтоъ, иқта (араб.) — Мовароуннаҳр, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ўрта асрларда ҳукмдор томонидан катта хизматлари эвазига инъом қилинган чек ер. И. эгаси иқтодор деб аталган. И. ҳақида дастлабки маълумотлар ВИИ асрохирига мансуб араб манбаларида учрайди. Ҳукмдор И.ни истаган вақтида қайтариб олиб бошқа кишига тортиқ қилиши ҳам мумкин бўлган. ИХ асрда халифа томонидан амирга идора қилиш учун берилган вилоятлар ҳам И. деб атала бошланган. Абу Аб-дулло Хоразмий И.нинг келиб чиқишини изоҳлаб, "Мафотих ул-улум" ("Ил-мларнинг калитлари") асарида бундай деб ёзади: "Султон томонидан бирор кишига тортиқ қилиб берилган ер И. деб аталади ва унинг мулки бўлиб қолади". И. ерлари давлат мулки ҳисобланган. Х асрдан бошлаб хусусий мулкка айлана бошлаган. Амир ўзи ҳукмронлик қилаётган ушбу вилоятлар соли-ғини бутунлай ёки қисман ўзлаштириш ҳуқуқига эга бўлган. И. 9—ХИИИ асрда Мовароуннаҳр ва Эронда ҳам (салжуқийлар, қорахонийлар ва ҳулокуийлар даврида) кенг тарқалган. Темуриплар даврида И. ўрнида тиул ва суюрғол, бобурийлар даврида эса жогир атамалари қўлланган.

Адабиёт

  • Низом ул мулк, Сиёсатнома, Т., 1997;
  • Ҳофиз Таниш ал-Бухорий, Абдулланома, 1—2-ж.лар, Т., 1999, 2000.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил